sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512  Russian 2 512  england circle 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Markaz haqida
20 Jun 2019
(1 Vote)

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий - амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали  ҳақида қисқача

 МАЪЛУМОТНОМА

Марказнинг Самарқанд филиали   175 ўринга мўлжалланган бўлиб, қуйидаги бўлимлардан иборат:

*Торакоабдоминал бўлими -25 ўрин;

*Умумий онкология ва болалар бўлими-30 ўрин;

*Репродуктив тизим ўсма касалликлар бўлими-40 ўрин;

*1-химиотерапия бўлими -20 ўрин;

*2-химиотерапия бўлими -25 ўрин;

*радиология бўлими         -25 ўрин;

*Паллиатив ёрдам бўлими- 10 ўрин;

Бундан ташқари:

 *анестезиология ва интенсив терапия бўлими 6 ўринга  фаолият  кўрсатади.

 

 Кўрсатилган бўлимлардан ташқари қуйидаги параклиник бўлимлар мавжуд:

*100 катновга мўлжалланган амбулатория –поликлиника бўлими

*Диагностика бўлими

*Клиник, биохимик лабаратория

*Патаморфология бўлими.

*Операцион мажмуа ва марказлашган стерилизация  бўлими.

*Ошхона

*Ички дорихона

*Ташкилий –услубий  хона   ва архив

*Маъмурият (бухгалтерия, кадрлар бўлими)

*Хўжалик бўлими.

 

Марказ филиалидаги барча клиник, параклиник ҳамда ёрдамчи бўлимлар қуйидаги  6 та типовой бино-иншоотларга жойлаштирилган:

*1 -III – IV  даволаш биноси;

* II- маъмурият;

 *V-лаборатория бўлими ва ошхона;

 *VI –омборхоналар;

 Барча биноларда:

Иситиш  тизими  -индивидуал локал қозонхоналар;

-Электр энергия  -шаҳар электр корхонаси;

-Сув таъминоти   -шаҳар тармоғи ва артезиан қудуқ

-Таббий газ          - шаҳар газ тизими;

-Алоқа тизими     - шаҳар алоқа тизими;

 

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган Инвестиция Дастури асосида Марказ филиалида  2014 йилнинг январь-октябрь ойларида тендер савдоларида ютиб чиққан пудратчи ташкилот - “Баходир –А” хусусий қурилиш фирмаси томонидан  қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

 

Жами ходимлар              -    374      нафар;

Шундан:

Врачлар                           -      75      нафар

Ўрта тиббий ходимлар  -      145    нафар

Кичик тиббий ходимлар-      109    нафар;

Бошқа ишчилар              -        45    нафар;

Амалга оширилган ишлар, даволашда тадбиқ этилган янгиликлар,эришилган ютуқлар.

Беморларга кўрсатилаётган онкология хизмати сифатини янада яхшилаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги 2866-сонли Қарори асосида симптоматик ва психологик терапияни назарда тутувчи, хар йили 800 та бемор камраб олинадиган касалликнинг кеч боскичларида онкологик беморларга малакали тиббий ва психологик ёрдам бериш мақсадида Марказнинг Самарқанд филиалида 26.07.2017 йилда №102-сонли буйруқ билан 10 ўринли паллиатив ёрдам бўлими, 2018 йилнинг 3 январдаги  № 4 и   - сонли буйруқ билан 40 ўринга мўлжалланган кейинги йилларда онкологик касаллаклар структурасида энг юқори ўринларни эгаллаб келаётган сут бези ва бачадон ўсма касалликларини даволашга ихтисослаштирилган “репродуктив тизим ўсма касалликлари” бўлими ташкил қилинди.

2017-18 йил давомида Марказ филиалининг 12 нафар мутахассислари,2019 йилнинг дастлабки 5 ой давомида 2 нафар мутахассислари  Ҳиндистон, Россия ва Туркия каби хорижий мамлакатларнинг   нуфузли  клиникаларида малакасини ошириб келишди.

Марказнинг Самарқанд филиалида жорий қилинган диагностика ва даволаш усулларига қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин. Жумладан:

1.Онкологик беморларга ташхис қўйишда илк бор онкомарёрларни –СА125, АФП, СА 19.9, ПСА - аниқлаш  ҳамда Марказ филиали шароитида  вирусли гепатит (HBV),вирусли гепатит (HCV) таҳлилларини ўтказиш жорий қилинди.

Диагностик лапароскопия,диагностик торакоскопия,трансторакал трепанбиопсия  каби мураккаб текшириш усуллари амалиётга киритилди.

2.Марказ филиали шароитида олдин бажарилмаган мураккаб юқори технологияли оператив даво усулларини бажариш йўлга қўйилди ва айни вақтда кундалик иш фаолиятида мунтазам қўлланилиб келинмоқда .Жумладан:

-Қизилўнгач ўсма касалликларида – Гарлок-Осава,Льюис,Мак-Кейн операциялари;

-Ўпка ўсма касалликларида –лобэктомия,пульмонэктомия операциялари;

-Кўкс оралиғи ўсмаларида – ўсмани радикал кесиб олиш операциялари;

-Жигар ўсмаларида – гемигепатэктомия,жигарни анатомик ва атипик резекциялари;

-Ошқозон ўсмалараида – радикал гастрэктомия, дистал ва проксимал  субтотал резекциялар;

-Йўғон ичак ўсмаларида – радикал гемиколэктомия ва тотал колэктомия операциялари;

-Буйрак ўсмаларида – радикал нефрэктомия,сийдик қопи ўсмаларида радикал цистпростэктомия операциялари, мояк хавфли ўсмаларида Шевасю операцияси;

-Кичик чаноқ аъзолари хавфли ўсмаларида  эвисцерация операциялари;

-Перкутант нефростома ва ЧЧХС (чрескожно чреспечёночное дренирование печёночного протока) каби юқори технологияли операциялар жорий қилинди.

2019 йилнинг дастлабки 5 ой давомида  дисфагия билан асоратланган  қизилўнгач ракида стендлаш(эндопротезлаш),сут бези ракида миопластика,редукцион маммопластика,TDL билан органсақловчи операциялар, радикал мастэктомия ўрнини имплант билан реконструкцияси каби юқори технологияли операциялар жорий қилинди.

Мазкур йилнинг май ойидан бошлаб иммуногистохимия лабораторияси иш фаолиятини бошлади.

Қурилиш – таъмирлаш ишлари :

2017 йилда 97 млн.395 минг сўм, 2018 йилда 199 млн.910 минг сўм  ва 2019 йилнинг 5 ойи давомида 101 млн.сўм маблағ эвазига шифохона ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва биноларни жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 Мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими.

1.Мослаштирилган бинога жойлашган поликлиника  100 қатновга мўлжалланган бўлиб айрим кунлари 200-250 нафаргача беморлар мурожаат қилишади.Шунинг учун онкологик беморларга етарли даражада сифатли онкологик хизмат кўрсатиш имкони бўлмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги 2866-сонли Қарори асосида Марказ филиалида 2019 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан умумий майдони 1400 м2га тенг бўлган 2 қаватли диагностика бўлими қурилиши керак,агар бу режа амалга оширилса юқоридаги муаммони ечими топилади.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида келтириб ўтилган қарорида 2018 йилнинг 1 чорагида 50 ўринли минтақалараро ХОСПИС ишга туширилиши кўзда тутилган бўлсада унинг ижросини таъминлаш имкони бўлмаяпти.Агарда унинг ижроси таъминланса онкологик касалликнинг охирги босқичларида махсус даво ўтказиш имкони бўлмаган онкологик беморларга симптоматик даво ўтказишга қулай имконият пайдо бўлади.

 Профилактика ишлари касалликнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва кечиктирилган  формаларини камайтириш йўналиши бўйича ишларни самарадорлигини ошириш.Жумладан:

   - Ахоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ қилишни оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш;

    -Саратон касалликларини олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида комплекс чора тадбирлар олиб бориш;

   - Саратон олди касалликларини аниқлашда аҳоли ўртасида иккиламчи профилактик  ишларни яъни саратон олди касалликларни аниқлаш ва уларни даволаш орқали саратонга ўтиш ҳолатларини камайтириш;

- Амалий йўналиш бўйича марказда ва чет эл етук тиббиёт  муассасаларда  малака ошириб  янги текшириш ва даволаш усулларини  имконият  даражасида  марказ филиалида қўллаш;

  - 2019 йилда ички брахиотерапия ва дистанцион нур давоси  «Терабальт» аппаратларини  ўрнатиш эвазига даволаш стандартларига ўзгартириш киритиш, нур терапиясининг комбинирлашган ва комплекс усулларини янги схемаларини кенг қўллаш асосида  ишлаб чиқиш;

      -Марказ филиалида 2019 йилнинг май ойида иммуногистохимия лабаротоясининг ишга туширилиши мунособати билан сут бези саратони, лимфомалар ва ошқозон ичак тракти саратонларида замонавий иммуногистохимия усулларини тадбик қилиш ва иш асосида кимёвий даволаш  усулларини  самарали турларини  татбиқ қилиш ва  таргет терапия усулларини қўллаш (Герцептин, Авастин).

  -Филиал тасарруфидаги эндоскопия, УЗИ, МСКТ ва бошка замонавий усуллардан фойдаланган холатда Интервенцион, радиология  жигар ва тери оркали жигар ички ва ташқи йўлларини ички ва ташки дренажлаш амалиётларини киритиш;

-Илмий йўналишлар бўйича филиал ҳудудида фаолият кўрсатаётган 3 нафар  таянч докторантлар фаолиятларни иш режасига биноан мувофиклаштириш, илмий маколаларни чоп қилишни  миқдорини ва сифатини  ошириш;

      Кафедра ходимлари билан филиал ходимлари  фаолиятларини интеграциялаштириш ва ҳам муаллифликда илмий  ишларни  олиб  бориш.

    -Чет эл етакчи клиникалари билан илмий амалий ишларни режалаштириш:

  2019 йилда 5 нафар ёш мутахассисларни жаррохлик, химиотерапия, морфология ва радилогия сохалари буйича чет эл ( Россия, Хиндистон, Туркия) клиникаларига малака оширишга юбориш. Ҳар йил РИО ва РИАТМ  томонидан  ўтказиладиган илмий амалий семинарда ёш олимлар  маъруза билан  чиқишларини таъминлаш;

       Филиал ходимларининг илмий амалий салохиятларини ошириш мақсадида чет эл етакчи мутахасисларининг махорат дарсларини ташкиллаштириш;

       -Туман онкологлари фаолиятини  мақбуллаштириш:

Барча шахар ва туман онкологларининг иш фаолиятини назорат килиш ва уларнинг савиясини ошириш буйича онкологлар ишларини танқидий ўрганиш ва туманлардаги онкологик вазият ҳолатига биноан Марказда ва Марказ филиалида малакасини ошириш.

Read 760 times Last modified on Thursday, 20 June 2019 18:57