sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512  Russian 2 512  england circle 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг

Н И З О М И

  • Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали.
  • Филиал манзили: Самарқанд шахар, Амир шох Мурод 86
  • Филиал фаолияти муддати чекланмаган.

1-боб. Умумий қоидалар

1.Ушбу устав Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиалининг (кейинги ўринларда – Филиал) фаолиятини ташкил этади ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

2.Филиал худудий соғлиқни сақлаш бошқармасининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилоти сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 20-июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3071-сонли қарори асосида ташкил этилган.

  1. Филиал давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига эга, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда хисоб- китоб рақамлари ва валюта ҳисоб рақамларини, шахсий ғазна ҳисоб рақамларини очади, Филиалнинг тўлиқ номи ёзилган муҳрга,штампларга ва бланкаларга эга бўлади.

Филиал юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади, шунингдек мутахассислик  турлари бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича клиник ҳамда ўқув базаси ҳисобланади.

  1. Филиал ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигиннг ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органларининг, шунингдек Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг буйруқларига,ушбу  намунавий уставга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

  1. Филиалнинг тўлиқ номланиши:

Давлат тилида - Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг филиали;

Рус тилида – Филиал Республиканского специализированного научно-практического центра Онкологи и Радиологи,

  1. Филиал ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органига ва Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт марказига бўйсунади.

2-боб Марказ филиалининг асосий мақсадлари, вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар Филиал ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсадлари ҳисобланади:

Юқори малакали ва юқори сифатли хамда ҳозирги замон халқаро талабларга мос келадиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган юқори техналогик моддий ва илмий базани, шунингдек ушбу мактабни шакиллантириш;

Ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва касалликларнинг олдини олишда аҳолининг юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга бўлган талабини қондириш.

  1. Қуйидагилар филиалнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) қуйидаги аҳолига уз ихтисослиги бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган  тиббий ёрдам кўрсатиш рўйхати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида аниқланадиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга бепул асосда;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (бундан ушбу кичик банднинг иккинчи хат бошида кўрсатилган шахслар мустасно), шунингдек чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пулли асосда;

б) мавжуд тиббий техникалар паркининг доимий равишда янгилаб борилиши ва модернизация қилинишини таъминлаш, филиални ўз ихтисослиги бўйича ҳозирги замон халкаро талабларига мос келадиган юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жихозлаш;

в) Филиал фаолиятини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб қилиш бўйича менежмент ҳамда маркетинг ишларини ташкил этиш;

г) Филиал тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан мутахасисларнинг хорижий етакчи тиббиёт таълими муассасаларида ва клиникаларида ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича стажировкаларини ташкил этиш ҳисобига доимий равижда ошириб бориш ва такомиллаштириш;

д) ўз ихтисослиги бўйича касалликларни олдини олиш,уларга ташҳис ва касалликларни даволаш бўйича ўз илғор усулларини ва технологияларини ишлаб чиқаришга ҳамда тиббий амалиётга жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;

е) ихтисослиги бўйича касалликларни даволаш ва уларга ташхис қўйишнинг патентланган ўз усуллари ва техналогияларини доимий равишда такомиллаштириб бориш хамда уларнинг халқаро миқиёсида эътироф этилишига эришиш,

ж) ихтисослиги бўйича республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;

з) ўз ихтисослиги бўйича хорижий етакчи тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустахкамлаш, тўпланган тажриба, ахборотлар шунингдек мутахассислар кенг алмашинувини таъминлаш;

и) минтақаларда зарур профилактик ишлар ўтказишда кўмаклашиш,сайёр консултациялар, маҳорат дарсларини мунтазам равишда ўтказиб бориш.

  1. Филиал ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни бажаради:

- ўз ихтисослиги бўйича аҳолини  ҳозирги замон халқаро талаблари даражасида касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олишнинг энг самарали, мураккаб ва юқори технологик усулларига бўлган эҳтиёжини қондиради;

- ўз ихтисослиги бўйича кенг тарқалган касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини  олишнинг илғор самарали усуллари ҳамда технологияларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

- ўз ихтисослиги бўйича маслахат диагностика тиббий ёрдамини кўрсатувчи бошқа шу йўналишдаги (бўлинмаларга) ташкилий услубий ва илмий-амалий ёрдам кўрсатади;

- минтақаларга борган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади;

- ўз ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассислар мактабини шакиллантириш ва ривожлантиришда иштирок этади;

- дори воситаларини, тиббиёт буюмларини, шунингдек  ўз ихтисослиги бўйича ташҳис қўйиш ва даволаш усулларини клиник синовдан ўтказади;

- хориждаги тиббиёт ҳам жамиятига ўзининг илмий ва технологик ютуқларини тақдим этади;

- ўз ихтисослиги бўйича ўзининг илмий, ўқув-услубий ва ахборот-маълумотнома материалларини чоп этади;- тиббиёт кадрларини шу жумладан клиник ординатурада,базавий докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида тайёрлайнади, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади

-Филиалнинг тиббий кадрларини  қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, чет мамлакатларининг шу йўналишдаги тиббиёт муассасалари иштирокида қўшма илмий- амалий тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали чет эллик мутахассисларни жалб қилади;

- амалий кўникмаларни мустахкамлаган ҳолда назарий билимларни ўзлаштириш асосида тиббиёт таълим муассасаларида шу йўналишдаги мутахассисликлар бўйича таълим сифатини оширишга фаол кўмаклашади.

3-боб Филиалнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

10.Филиал ўзига юкланган вазифалар ва функсияларни бажариш учун қуйдаги ҳуқуқларга эга:

- Қонун ҳужжатларида белгиланган доирада ўзига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

- ривожлантиришга доир бизнес- режаларни, харажатлар сметаларни мустақил шакиллантириш, уларнинг ҳажимларини ва шакиллантириш манбаларини, шунингдек ҳаражатлар йўналишларини белгилаш;

- қонун хужжатларида белгиланган тартибда асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб қилиш;

- қонун хужжатларида белгиланган тартибда тиббий ва бошқа хизматларни кўрсатишдан тушган даромадлар доирасида ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини белгилаш;

- мавжуд молиявий ресурслар доирасида асбоб-ускуналар, дори воситалари ва Филиал фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа моддий-техник воситалар ҳаридини амалга ошириш;

- ўз ихтисослиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда иштирок этиш;

- ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига доир муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;

- чет эллик юридик шахслар билан илмий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига ва ҳалқаро шартномаларига муофиқ ташқи иқтисодий фаолият олиб бориш.

- Филиал қонун хужжатларига  муофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Филиал Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қумитаси билан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тарифларни шакиллантириш тартибига мувофиқ ташҳис қўйиш ва даволаш сифати бўйича тасдиқланган стандартларга кўра кўрсатиладиган барча турдаги тиббий хизматлар нархларини мустақил равишда тасдиқлайди.
  2. Филиал қуйидагиларга мажбур:

- юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган касалларга ташҳис қўйиш ва уларни даволаш сифати ҳамда стандартларнинг ҳозирги замон халқаро талаблари даражасида сақланишини ва ривожлантирилишини таъминлаш;

- ўз ихтисослиги бўйича қуйидагиларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш:

-рўйхати Ўзбекистон Республикаси Приезидентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида аниқланадиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга бепул асосида;

- Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (бундан ушбу банднинг тўртинчи хат бошида кўрсатилган шахслар мустасно), шунингдек чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пулли асосида;

- ўз ихтисослиги бўйича касалликларни олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволашнинг янги технологияларини яратиш буйича илмий тадқиқотларнинг юксак даражада ўтказилишини таъминлаш;

- Филиал тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан мутахассисларнинг хорижий етакчи тиббиёт таълим муассасаларида ва клиникалардан касалликларга ўз ихтисослиги бўйича ташҳис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари  бўйича стажировкаларини ташкил этиш хисобига доимий равишда ошириб бориш ва такомиллаштириш;

- Филиал ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш шароитларини яратишни тақдим этиш, уларни ижтимоий жиҳатдан таъминлаш ва мақсадли ижтимоий ҳимоя қилиш;

- Филиалнинг моддий-техник базасини ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан ривожлантириш ҳамда замонавий тиббиёт техникаси ва техналогиялари билан мустахкамлаш;

- мол-мулкдан аниқ мақсадда фойдаланиш, унинг бутлигини таъминлаш;

- қонун ҳужжатларига муофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини ҳамда ҳисоботини юритиш;

- Филиалда қонун ҳужжатларига муофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

4-боб. Филиалнинг мол-мулки

 

  1. Асосий фондлар, шунингдек бошқа моддий бойликлари ва молиявий ресурслар Филиалнинг мол-мулкини ташкил этиш.
  2. Филиал доимий фойдаланиш ҳуқуқлари асосида ер участкасига эгалик қилади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ва мол-мулкнинг мақсадига мувофиқ ўзига бириктирилган мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, бунда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланишни таминлайди.
  3. Филиал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча фойдаланилмаётган биноларни шартнома асосида ижарага бериш, тушган маблағларни Филиалнинг моддий-техник ривожлантириш учун ишлатиш, шунингдек асбоб-ускуналар ва мол-мулкни қонун хужатларида назарда тутилган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.

5-боб. Филиал тузулмаси ва филиални бошқариш

 

  1. Филиал тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан тасдиқланади.
  2. Марказ филиалига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан Марказ директорининг тақдимномасига асосан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
  3. Филиал директори:

Филиал номидан ўз фаолиятини олиб боради, филиалнинг молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади,филиал номидан шартномалар тузади, филиал фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал қилади;

Филиал ходимлари ишларини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади ва бошқаради, Филиал ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради, Филиал ходимларини қонун хужжатларига муофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.

Филиал фаолияти учун жавоб беради.

  1. Республикаси ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқаруви органи Филиалнинг аҳолига малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам курсатиш бўйича фаолиятини назорат қилади.

6-боб. Филиал фаолиятини молиялаштириш

  1. Филиал фаолияти:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Филиалнинг ўз даромадлари;

Грантлар ва хайрия ёрдами;

 қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

  1. Филиалнинг ўз даромадлари қуйидагилар ҳисобига шакиллантирилади:

Аҳолига пулли хизматлар курсатиш;

Филиалнинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг шу йўналишдаги мутахасисларини тайёрлаш;

Илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;

Қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

  1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудий Давлат бюджети маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилади.

23.Филиал тиббий хизматлар кўрсатишдан ва бошқа хизматлардан тушган даромадлар доирасида мустақил равишда:

Филиал даромадлари ва харажатлари сметасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

Филиал ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

  1. Филиал хўжалик фаолиятидан тушган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Филиалнинг ўз молиявий-хўжалик фаолияти натижасида олган фойдаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин филиал ихтиёрида қолади ҳамда белгиланган тиртибда:Филиалнинг моддий-техник базасини янгилаш, модернизациялаш ва кенгайтириш,замонавий тиббиёт техникасини, инвентар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш;

Филиал ходимларини моддий рағбатлантириш;

 айланма маблағларни тўлдириш;

Филиал мутахасисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш;

Филиал фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

Бунда филиал ушбу бандда кўрсатилган хужжатларнинг устиворлик тартибини, йўналишларини ва нисбатини ўзи белгилайди.

7-боб. Ҳисобга олиш ва ҳисобот

  1. Филиал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, уларни ҳудудий молия ва статистика бошқармаларига тақдим этади, ҳужжатларнинг бутлиги ва келишилган рўйхатга муофиқ давлатга сақлаш учун, топширилиши учун жавоб беради.
  2. Филиалнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш молия органлар,
    давлат солиқ хизмати органлари, бошқа давлат органлари томонидан уларнинг ўз ваколати доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда аудитор ташкилотлар томонидан улар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

 

  1. Филиални қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Read 608 times Last modified on Thursday, 20 June 2019 14:08