sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512  Russian 2 512  england circle 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали анестезиология ва интенсив терапия бўлими

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали анестезиология ва интенсив терапия бўлими бошлиғи вазифасида 2004 йилдан хозирги кунгача Холмуродов Улуғбек Хамроқулович ишлаб келмоқда. 

1969 йил дан буён РИО ва РИАТМСФ базасида анестезиологик бригада сифатида хирургия бўлими таркибида фаолият кўрсата бошлаган.  Шу вақтда 2 та врач – анестезиолог: Ашуров Даврон Рахимович (вафот этган), Барисов Григорий Семёнович (вафот этган), 4та хамшира анестезисткалар фаолият кўрсатганлар.

1997 йилга келиб 3 та врач-анестезиолог реаниматолог, яъни – ишчи ўрнига бир ойлик малака оширишдан сўнг Остонақулов  Бахтиёр  Шулар қаторида ишлай бошлади. (1997-2002  йиллар бўлим бошлиғи вазифасида).

2002-2004 йилларда бўлим бошлиғи вазифасида Казимов Ботир Жўрабекович фаолият кўрсатди.    

photo 2019 06 22 07 26 52

Холмуродов Улуғбек Хамроқулович

 2004 йилдан хозирги кунгача бўлим бошлиғи вазифасида Холмуродов Улуғбек Хамроқулович ишлаб келмоқда-олий тоифали анетезиолог реаниматолог. Анестезиология ва интенсив терапия бўлими 2011йил февраль ойидан бошлаб бўлим сифатида ишлай бошлади, лекин тўлиқ штатларга эга эмас эди. 2018 йил март ойидан бошлаб тўлиқ штатларга эга бўлди, яъни: врачлар-5,25 ставка кундузги, 5,25 ставка тунги навбатчилик, хамширалар- 8,5 ставка кундузги, 7,75 ставка тунги навбатчиликда 11 ставка фаррошлар, жами 37 та ходим фаолият кўрсатмоқда. Бўлимда 9 та врач анестезиолог-реаниматолог фаолият кўрсатади. Шундан олий тоифа 2 та, 1-тоифа 2 та, 2-тоифа 4 та врачлар. Хамширалар: олий тоифа 3 та, 1-тоифа 1 та, 1 та 2-тоифага эга. Бўлимда 3 та врач анестезиолог-реаниматолог 2011йил март ойидан бошлаб “СЕЕА” яъни Европа

Анестезиологлар Ассоциациясига аъзо бўлди ва хар 6 ойда ўқув машғулотларида 3 кунлик семинарларни тугатиб, фахрий дипломларга эга бўлди ва хозирги кунда семинарларда иштироки давом этмоқда. 2018 йил Россиянинг Петрозаводск шахрида академик Зильбер бошчилигидаги анестезиологлар-реаниматологлар мактабида ўқишга қатнашиб, мақолалари билан иштирок этди. Озорбайжан Республикаси пойтахти Бакуда, Нижьний Новгород Калелинград шахарларида онколгияда анестезиологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган конференцияларда иштирок этиб қайтдилар. 

Бундан ташқари врач анестезиолог-реаниматологлар ва ўрта тиббий ходимлар мутахассисликлари бўйича доимий малака ошириб келмоқдалар ва замонавий мутахассисликка оид инновациялар киритиб келмоқдалар. 2017 йил сентябрь ойидан бошлаб марказ филиалида марказдан тор мутахассислик бўйича юқори технологияли, кенгайтирилган, радикал хирургик амалиётларда малакали, замонавий анестезиологик  - интенсив терапия хизматлари кенг жорий қилинди. Жумладан, яъни: Кўкрак қафаси аъзолари операциялари: Пульмонэктомия, Билобэктомия, лобэктомияларда ўпкаларнинг алохида интубациялари. Кукс оралиғи операциялари тимэктомия, қизилўнгач операциялари-Льюис операцияси, Горлок-Оссава операцияси, Гепатобиляр система аъзолари операциялри-ГПДР опреациялари, Гемигепатоэктомия, гемипанкреатоэктомия, меъда ва ичак тизими операциялари-кенгайтирилган радикал гастрэктомия операциялари, Сийдик ажратиш системаси аъзолари операцияси – цистпростэктомия, олдинги эвистрация операцияларида малакали анестезиологик ва интенсив терапия хизмати кўрсатиб келинмоқда.

Read 705 times Last modified on Monday, 24 June 2019 10:34