sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512  Russian 2 512  england circle 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Kimyoterapiya I
21 Jun 2019
(1 Vote)

РИО ва РИАТМ Самарқанд филиали химиотерапия I бўлими

1967 йилда  Самарқанд вилоят онкология диспансери таркибида  ташкил этилган. Дастлаб бўлим 50 ўринли бўлим иш бошлаган.   

 Бўлимининг   ривожланишига катта хисса қўшган  мутахассисларимиз   Кенжаев Йўлдош Кенжаевич (1967-1978 йиллар), Саттаров Ботир Саттарович (1979-1990 йиллар),  Роднянский Валинтина Сергеевна (1991-1993 йиллар), Камалова Мавлуда Шараповна (1994-1995 йиллар), Акрамов Ахтам Раббимович (1995-2003йиллар)лар.

Ҳозирги вақтда бўлим 20 ўринга мўлжалланган. Бўлимда  хавфли лимфомалар, бош –бўйин ўсмалари, суяк-юмшоқ тўқима хавфли ўсмалари, аёллар жинсий аъзолари хавфли ўсма касалликларига  замонавий химиотерапия  ўтказиш  йўлга қўйилган.

Химиотерапия I бўлимда 3 нафар  фан номзодлари  фаолият олиб бормоқда.

xim1

Абдухалилов Мажид Маматкулович

I  Химиотерапия  бўлимида  бўлим илмий рахбари  доцент  Абдухалилов Мажид Маматкулович, 2003 -2017 йиллари бўлим  мудири, 2018 йилдан бўлим илмий рахбари  вазифасида ишлаб келмокда 41та илмий  маколалар   муалифи хозирги вактда докторлик  илмий  иши юзасидан изланишлар олиб бормокда. 2011 йилда Республика онкология илмий марказида “Ёши кекса беморларда Находжкин лимфома касаллигининг клиник кечиши ва даволаниши” мавзусида номзодлик ишини химоя килган.

222

Иштурдиев Баходир Журакулович

Бўлим мудири   Иштурдиев Баходир Журакулович, 1 тоифали врач химтерапевт 2011 йилдан буён I химиотерапия булимида Булим мудири ловозимида ишлаб келмокда

33333

Мусаев Бахтиёр Толибович

Олий тоифали   врач химиотерапевт тиббиёт фанлари номзоди   Мусаев   Бахтиёр Толибович, Россия давлати Ленинград шаҳрида 1991 йил “Сут бези ўсма касалликлари профилактикаси” мавзусида номзодлик химоясини килган. 19 та илмий мақолалари  чиққан

 4444

Акрамов Ахтам Раббимович

Олий тоифали врач химиотерапевт тиббиёт фанлари номзоди  Акрамов Ахтам Раббимович, 1985-1988 йилларда МЗ СССР Иммунология   институтида номзодлик ишини химоя килган

I Ximioterapia bolimida bosh - boyin , nafas olish a'zolari, siydik ajratish tizimi , ayollar jinsiy a'zolari , suyak va yumshoq toqima xavfli osma kasalliklariga va xavfli limfomalarga ximioterapiya otkaziladi

I _ ximioterapiya bolimida hozirgi kunda mavjud dori_ darmonlar royxati
1 Doksorubitsin 50 mg
2 Doksorubitsin 10 mg
3 Kemokarb 150 mg
4 Bemotsin 15 ed
5 Siklofasfan 500 mg
6 Siklofasfan 200 mg
7 Selzar 1.0 gr
8 Ifomid 1.0
9 Seldron 4 mg
10 Pompa 250 ml 

Samarqand viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi tashabbusi bilan 29 - iyul kuni Pastdargom tumani Chimboy mahallasida ximioterapiya bolimi mudiri Ishturdiyev Bahodir Joraqulovich 37 nafar fuqaroni tibbiy korikdan o'tkazdi. Shundan o'n nafariga ambulator sharoitda tavsiyalar berildi,  ikki nafar fuqaroda xavfli o'sma kasalligiga shubha aniqlanib chuqur tekshirish maqsadida RIO va RIATM Samarqand filialiga yo'llanma berildi.  

photo 2019 07 30 09 22 22photo 2019 07 30 09 22 12photo 2019 07 30 09 22 04

Онкологик беморларда цитостатик кимётерапия

Хавфли ўсма касаллиги - саратонни даволашда бутун дунё бўйича ҳозирда асосан қўйидаги усуллари мавжуд бўлиб, булар: жарроҳлик амалиёти, нурли терапия, дори-дармонлар билан консерватив ва гормонотерапия ҳисобланади.

Ушбу мақолада  саратон касаллигини консерватив, яъни медикаментоз даволаш усулларига тўхталиб ўтамиз.

Ҳозирги замонда хавфли ўсма касалликларини консерватив - медикаментоз  усуллар билан даволашда  қўйидаги йўналишлар мавжуд:

  • Цитостатик химиотерапия
  • Молекуляр таргет терапия  
  • Иммунотерапия

I . Цитостатик химиотерапия  нима?

       Химиотерапия деганда кенг халк оммаси орасида  -  саратон касаллигини кимёвий усуллар билан синтез килинган медикаментоз препаратлар билан даволаш тушунилади. Бу препаратлар организмда бўлиниб тез кўпайишга мойил бўлган ўсма хужайраларини ўсишини тўхтатиш (цитостатик) ёинки ўсма ҳужайраларининг нобуд бўлишига (цитотоксик - некроз) олиб келувчи таъсир механизмидан иборат.

 

Химиопрепаратлар таъсирини билиш учун ҳужайра цикли

ҳақида маълумотга эга бўлиш керак

mitoz

Профаза – метафаза – анафаза - телофаза – икита қиз ҳужайра

G1- пресинтетик давр;S – ДНК синтези даври;G2 – премитотик давр;

М – митоз даври.

         

       Оператив йўл орқали инсон танасининг маълум бир қисмида жойлашган саратон ўчоғи олиб ташланса, химиотерапия ёрдамида  организмдаги, шу жумладан бирламчи ўчоқдан узоқроққа тарқалишга улгурган метастатик ўсма хужайраларини ўсиши тўхтатилади ва деструкцияси (парчаланиб емирилиши) таъминланади.   
        Замонавий химиотерапия бу инвазив, интенсив ва бир неча гуруҳдаги кимёвий моддалар биргаликда қўлланиладиган комбинирлашган агрессив даволаш усулидир. Химиотерапия асосан стандартлар ва тасдиқланган протоколларга асосланиб 4-8 курсгача берилади. Ҳар бир курс орасида интервал 3-4 ҳафтани ташкил қилади. Химиотерапиядан кейин даволаш натижалари жуда тез 3-14 кун орасида намоён бўлади.

Химиотерапияни амалга оширишни қанақа турлари бор?
Химиотерапияни амалга оширишни икки тури фарқланади:

Неоадьювант химиотерапия – операция ёки нурли терапиядан олдин режалаштирилади, бундан мақсад ўсма ўлчамларини кичрайтириш ва ўсмани операция вақтида тўлиқ (радикал) кесиб олишга имкон яратиш ёки нурли терапияни амалга оширишга қаратилади.

Адьювант терапия – операция ёки нурли терапиядан кейин буюрилиб, организмда қолиб кетган саратон хужайралари қолдиқларини юқотишга  қаратилади.

Химиопрепаратлар бир неча гуруҳларга бўлинади: алкиловчи агентлар, антиметаболитлар, ўсмага қарши антибиотиклар, винкаалкалоидлар, таксанлар, топоизомераза ингибиторлари.

Химиотерапиядан олдин – давони режалаштиришда нималарга эътибор бериш керак.

           Химиотерапияни белгилашда саратон касаллигининг тури, жойлашган жойи (қайси орган ёки тўқимада), стадияси (тарқалиши), ўсманинг ўлчамлари, ўсманинг морфологик тузилиши, метастазларнинг бор ёки йўқлиги, беморнинг ёши ва қўшимча касалликларнинг мавжудлигига эътибор қаратилади. Даволаш дастури қўлланиладиган дори препаратлари комбинацияси, дозаси ва давомийлигини хисобга олади. Фактик дозалар беморнинг тана юзаси (бўйи ва вазнида келиб чиқади)га қараб белгиланади. Даволаш сеанслари химотерапия цикли (курси) деб аталади. Хар бир цикл орасида танаффуслар қилинади. Бутун даво курси давомида бемор хар томонлама назорат остида бўлади: физикал кўрик, қон тахлиллари, УЗИ, МРТ, КТ текширувлари натижалари ва ножўя таъсирлар кузатилиб турилади. Керак пайтларда врачлар гурухи (консилиуми) қарорига асосан химиотерапия буюрилади, ёинки аксинча ножўя таъсир кучайиб кетса тўхтатилиши мумкин.

          Химиотерапияни амалга ошириш йўллари.

photo 2020 02 15 11 56 11

Химиотерапия дори воситалари организмга турли йўллар билан юборилади:

  • Ўсмани қон билан таъминловчи артерия ичига узоқ вақт давомида;
  • Вена ичига тўғридан-тўғри ёки инфузия ҳолида томчилаб – кенг тарқалган тури;
  • Перорал – оғиз орқали таблетка, капсула, порошок ҳолида (узоқ вақт ичилади, ремиссия бўлгунга қадар);
  • Бўшлиқ ичига - бўшлиқларга юборилади (масалан, плевра бўшлиғига, қорин бўшлиғига, сийдик пуфагига, орқа мия канали суюқлигига).
  • Тўқима ичига - бевосита ўсма билан зарарланган маълум бир тўқимага, аъзога ёки лимфа тугунига.
  • Маҳаллий – цитостатик моддали малхамлар - мазь, примочкалар ҳолида ишлатиш мумкин.

   Химиотерапиянинг ножўя таъсирлари қандай намоён бўлади?
Ҳозирда хавфли ўсмаларни даволашда 100 зиёд кимёвий препаратлар яратилган, буларни кўпчилиги кучли заҳарли моддалар бўлиб, носпецифик таъсирга эга, яъни нафақат тез бўлиниб кўпаяётган ўсма ҳужайраларига, балки бўлинаётган соғлом ҳужайраларни ҳам бўлинишини тўхтатиб нобуд бўлишига - некрозига олиб келиши мумкин.

      Некрозга учраган ҳужайраларни парчаланиши ва емирилиши натижада пайдо бўлган заҳарли токсик моддалар организмга сўрилиб, химиотерапиядан кейин ножўя таъсирлар ва асоратлар юзага келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида бўлиниш активлиги (митотик потенцияси) юкори бўлган ҳужайра ва тўқималар: суяклар илиги фаолияти, оғиз бўшлиғи ва ошқозон ичак шилиқ пардалари эпителийси функцияси, тери ва сочлар фолликулалари фаолиятини, иммун тизими ҳужайралари (Т- ва В-лимфоцитлар, NК ҳужайралар), жинсий аъзолар фаолияти пасайишига, айрим ҳолларда цитостатик синдромлар - лейкопения, анемия, тромбоцитопения, оғиз бўшлиғи инфекциялари ривожланиши-стоматит, гингивит. Токсик гастритлар, энтероколитлар: кўнгил айниши, қусиш, иштахасизлик, ич қотиши ёки ўтиши; токсик гепатит, нефритлар, пульмонит, цистит, асаб тизими фаолиятини бузилиши, иммунодефицит ҳолатлари, микозлар, ялиғланиш касалликларига мойилликга  олиб келади.

         Шунинг учун кўпчилик ҳоларда цитотоксик  химиотерапия ҳамро терапия билан биргаликда, яъни юқорида кўрсатилган хужайрада митотик активлиги баланд бўлган соғлом орган ва тўқималарни ҳимоя қилиш мақсадида маълум дори дармонлар ҳам қўлланилади. Булар қусишга қарши антиэметиклар, дезинтоксикация учун эритмалар, кардиотроп моддалар, анемия ва лейкопенияни тиклаш учун препаратлар, оқсилли эритмалар, замбуруғларга қарши, диарея ва ичакларни ҳимоя қлиш учун пробиотик ва ҳаказо. Бу препаратлар беморни уммумий аҳволи ва кўрсатмага биноан врачлар консилиуми ва тажрибали врачлар кўригидан кейин буюрилади.   

          Одатда ножўя таъсирлар узоққа чўзилмайди ва организмда химиотерапия препарати батамом ювилиб кетгандан сўнг йўқолади. Маълум муддат ўтгандан сўнг фаолияти бузилган органлар, тўқималар қайта тикланади.

         Цитотоксик химиотерапияни энг кўп учрайдиган ножуя таъсирларидан бири кўнгил айниб туриши ва қайт қилиш билан намоён бўлади. Хозирда кўнгил айниши ва қайт қилишни йўқотадиган бир қатор препаратлар мавжуд бўлиб, улар химиотерапия сеансидан олдин, химиотерапия сеанси пайтида бирга юборилади ёки химиотерапиядан сўнг қўллаш мумкин. Бу препаратларга қўйидагилар киради: церукал, метоклопрамид, осетрон, эмитрон, латран, новобан ва хаказо. Бу препаратлар ичишга, мушак орасига, вена ичига туғридан тўғри ёки инфузия ҳолида қўлаш мумкин.

Олий тоифали врач онколог, тиббиёт фанлар номзоди: Акрамов Ахтам Рабимович    

Хавфли ўсмаларни даволашда иккинчи йўналиш  бу молекуляр-таркет терапия ҳисобланади  

images

                  Тarget  - сўзи инглиз тилидан – “нишон”деган маънони англатади.

Таргет терапия хавфли ўсмаларни медикаментоз даволашни долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу даволаш усули бир неча фанларни – иммунология, молекуляр онкология, молекуляр генетика, молекуляр биологияни интеграцияси натижасида пайдо бўлди. Канцерогенез чуқур ўрганилганда, мутация сабабли онкогенлар фаоллашуви  (гиперэкспрессияси)  ҳужайра мемранаси юзасида рак хужайраларини бўлиниб кўпайиши учун зарур бўлган биологик актив молекулар:  оқсил моддалари, рецепторлар, ферментлар,  ўсиш ва пролиферация факторлари нормага нисбатан бир неча ўн-юз-минг баровар кўп миқдорда  ишлаб чиқарилади, ёинки соғлом ҳужайралар мембранаси юзасида  мутант генлар маҳсулоти сифатида пайдо бўлган бу биологик фаол молекулалар учрамайди, балки фақат рак ҳужайраларда бўлади. Бу ўз навбатида рак хужайраларида бўлинишини издан чиқариб, назоратсиз, автоном ауторегуляция режимига ўтказади ва тўхтовсиз хужайра (иммортализация) бўлинишига олиб келади.

              Молекуляр – таргет терапияни асосий вазифаси мана шу мутант генларни ҳужайра фенотипида пайдо бўлган биологик актив молекулалар – оқсил моддалар - рецепторлар, ферментлар, ўсиш факторларига қарши моноклонал антитело орқали блоклаб қўйиш, блокланган рецептор-антитело ҳужайра мембранаси орқали ҳужайра ичига ва ядросига  киради, фаоллашган мутант онкогенни фаоллигини тўхтатади, натижада рак хужайраси апоптоз (программалаштирилган ҳужайра ўлими) ҳолатига тушади. Бу ўз навбатида хавфли ўсма тўқимасини сўрилишига олиб келади.

              Таъсир механизмига қараб таргет препаратлар икки асосий гуруҳга бўлинади:

1.Рак ҳужайраларини сигнал ўтқазувчи йўлларига қаратилган;

2.Рак  ҳужайраларини базал мембранаси юзасида жойлашган фенотига қаратилган; 

               Таргет препаратлар учун “нишон”   ўсиш факторлари ва уларни  рецепторлар

ҳисобланади. Биринчи навбатда эпидермал ўсиш фактори рецептори (EGFR), қон томирлари эндотелияси ўсиш фактори  (VEGF), рецептор молекулардан  митоген сигнални етқазиб берувчи оқсиллар, норецептор тирозинкиназалар,  RAS оиласига мансуб оқсиллар, циклин билан боғлиқ  киназалар, апоптоз ва ангиогенезни назорат қилувчи молекулалар (Bc2 ,  p53 ва бошқалар).

              Таргет терапияни цитостатик химиотерапияга нисбатан фарқи шундаки, таргет препаратлар специфик фақат рак ҳужайрасига таъсир қилиб, бу ҳужайралар  фаолиятини тўхтатади, соғлом ҳужайраларга таъсир кўрсатмайди. Таркет препаратлар организмга юборилгандан кейин рак ҳужайралари некрозга эмас, апоптоз ҳолатига тушади, натижада апоптотик таначаларга  парчаланиб, бу таначалардан келгусида янги ҳужайралар пайдо бўлишида қурилиш материали сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Таргет терапиядан кейин беморда рак ҳужайралари нобуд бўлиши натижасида уммумий заҳарланиш симптомлари классик цитотоксик препаратлардай кузатилмайди, биофармацефтик препарат (моноклонал антитело) бўлганлиги сабабли дастлабки 1-2 курс даводан кейин аллергик 

Реакциялар – дерматитлар, диарея, баъзан ёши катта беморларда кардиотоксик, уммумий аҳволини бузилиши, камқувватлик, тез чарчаш кўринишида кузатилиши мумкин.

        Ҳозирги кунда онкология ва гематология амалиётда қўйидаги таргет препаратлар қўланиб келинмоқда.

  1. EGFR ингибиторлари. EGFR  қарши моноклонал антитело (МКА): Трастузумаб (Герцептин) HER2 (EGFR-2) HER2/neu-позитив  -  сут бези ракида,

 Цетуксимаб (Эрбитукс) EGFR1 КРР,  бош бўйин  ясси ҳужайрали  ракида.
 Панитумумаб (Вектибикс) EGFR КРР – номайда ҳужайрали ўпка ракида.
2.      ТК EGFR ингибиторлари: Эрлотиниб (Тарцева) EGFR1 - номайда ҳужайрали      ўпка ракида, меъда ости бези раки, Гефитиниб (Иресса) EGFR1- номайда ҳужайрали     ўпка ракида. Лапатиниб (Тайкерб, Тайверб) EGFR1, HER-2/neu (EGFR2) HER2/neu-    позитив сут бези ракида.
3.      Ангиогенез  ингибиторлари:   VEGF қарши моноклонал антитело: Бевацизумаб (Авастин) VEGF – колоректал ракда, номайда ҳужайрали ўпка ракида, буйраклар ракида, сут бези ракида.

  1. Киназларга қарши мультитаргет ингибиторлар: Сунитиниб (Сутент) VEGFR, PDGFR, С-kit, FLT3, CSF1R, RET - гастроинтестинал стромал ўсмалар, буйрак раки.
    Сорафениб (Нексавар) C-RAF, BRAF, VEGFR2/3, PDGFR, C-kit, FLT3,
    RET – буйрак ракида, жигар ракида. Темсиролимус (Торисел) mTOR  буйрак ракида. Эверолимус (Афинитор) mTOR  буйрак ракида.
    5.      Рак  ҳужайраси  мембранасидаги норецептор антигенга қарши  моноклонал антитела: Ритуксимаб (Мабтера) CD20  В-ҳужайрали ноходжкин лимфомаси, сурункали лимфолейкоз. Алемтузумаб (Кэмпас) CD52 сурункали лимфолейкоз, В-ҳужайрали ноходжкин лимфомаси.
    6.      Протеасом ингибиторлари. Бортезомиб (Велкейд) Протеасома 26S  Тарқалган милома.

                         Ҳозирги кунда  классик цитотоксик химиопрепаратларни  таргет препаратлар билан биргаликда қўлаганда (комбинация) жуда яхши натижаларга эришилмоқда.

Кейинги 10 йилларда таргет препаратлар  хавфли ўсмаларга қарши даво программаларини тузишда  классик цитоксик  химиотерапия билан биргаликда солид хавфли ўсмаларини, систем гемабластозларни, айниқса  HER-2 гиперэкспрессияси бор сут бези ракида, гастроинтестинал ўсмаларда беморларни ҳаётини сақлаб қолишда катта аҳамият касб этмоқда. 

Олий тоифали врач онколог, тиббиёт фанлар номзоди: Акрамов Ахтам Рабимович

Read 795 times Last modified on Tuesday, 18 February 2020 15:29