sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512  Russian 2 512  england circle 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Kimyoterapiya II
21 Jun 2019
(1 Vote)

РИО ва РИАТМ Самарқанд филиали химиотерапия II бўлими

 Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-Амалий Тиббиёт Марказининг ташаббуси билан Самарканд вилоятида онкологик беморларга курсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш, хавфли усма касалликларини даволашдаги асосий йуналишлардан бири  кимётерапиянинг  замонавий усулларини  РИОваРИАТМСФ  иш  фаолиятига  тадбик этишни  янада  яхшилаш  максадида  РИОваРИАТМСФ нинг 02.12.2013 йил. № 180 ички буйруғи асосида илгари фаолият юритиб келаётган 50 ўринли Радиология булими 25 уринга мулжалланган   II-сон кимётерапия булими ташкил килинди.

Бўлим бошлиғи биринчи тоифали химиотерапевт Ёров Лутфилло Шукруллаевич.  Бўлимда 4 нафар химиотерапевт врачлар, 10 нафар хамширалар ва 9 кичик тиббий ходимлар мехнат қилишади.

Бўлимда ёш, кадрлар фаолият олиб боришмокда. Жумладан  Усманов Шухрат Назаркасимович, Шарипов Обид Уралович, Ташкулова Шахноза Обидовна ўзларининг иш фаолиятини олиб боришади. 

Булимда фаолият кўрсатаётган врачлардан 1 нафари биринчи, 1 нафари иккинчи ва 2 нафари тоифага эга бўлмаган химиотерапевтлардир. Шу билан бир қаторда Самарқанд Давлат Тиббиёт Институти “Онкология” кафедраси клиник ординатор ва магистрлари амалий машғулотлар ўтайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда 4 апрелдаги «2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги  ПҚ – 2866 сонли қарорига асосан вилоят диспансери РИО ва РИАТМ Самарқанд филиалига айлантирилди.

 Ҳозирги кунда II химиотерапия булимида Булимда  утказилаётган ПХТ  курслари  беморнинг уммумий ахволи, операциядан кейинги ахволини ва йулдош касалликлари даражасига караб,  хамрох  терапия (хамрох терапия) билан биргаликда (премедикация, гепатотроп, кардиотроп, антиэметик ва х.к. препаратлар билан инфузион терапия  асосида)  утказилди.

Бўлимда асосан Сут бези саратони ва Меъда-ичак тизими саратон касалликларига Замонавий химпрепаратлар ва Таргет терапия кенг йўлга қўйилган бўлиб, ёш умидли мутахассислар томонидан мувоффакиятли амалга оширилмокда.

Булим мудири Ёров Лутфилло Шукруллаевич томонидан «Результаты комплексного лечение рака молочной железы рецептор Her 2/neu + (положительном) подтипе» мавзусида илмий иш давом эттирилмокда.

1122334

Ёров Лутфилло Шукруллаевич

Бўлим  мудири -  Ёров Лутфилло Шукруллаевич - биринчи тоифали химиотерапевт. 2008-йилда Тошкент Педиатрия Институтини тамомлаган. 2010йилдан буён РИО ва РИАТМСФда фаолият юритмоқда. 2013-йилдан буён бўлим мудири вазифасини бажармоқда.

Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Samarqand filiali II- ximioterapiya bo'limida "Sut bezi saratoni" tashxisi bilan davolanayotgan bemorlarning 141 tasi Immunogistoximiya tekshiruvidan o'tkazildi. Shulardan Her 2/neu musbat jami 28 ta bemor. Hozirda ushbu bemorlar target terapiya (Gerseptin) qabul qilmoqda. Bundan tashqari bo'limda Target terapiya keng qo'llanilmoqda. Jumladan Miyelom kasalligi uchun- Bortezomib. Sut bezi saratoni residivi sababli - Pertuzimab qilinmoqda. 

    263715977 111109

  Gerseptin  dori vositasini ineksiya qilish jarayoni

 photo 2019 07 29 12 50 21

Pertuzimab dori vositasi 

Read 574 times Last modified on Wednesday, 31 July 2019 13:08