Print this page
Radioterapiya (Radiologiya) bo'limi
21 Jun 2019
(2 votes)

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиали радиология булими

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиали радиология булими 1966-67 йилларида ташкил килинган. Дастлаб булимда  радиоактив игналардан фойдаланишган, кейинчалик рентгенотерапевтик(РУМ-17). дистанцион гамматерапевтик(АГАТ-Р) ва брахитерапевтик(АГАТ В-3) аппаратлари урнатилган.  Булимда Самарканд вилоят ахолиси ва Республикамизниг турли жойларидан мурожат килган ахолига сифатли  радиотерапевтик  хизмат ривожига катта хисса кушган  Сейдаметов, Р.А.Ядгаров,  Р.Х.Хакимов, Х.М.Акилова, М.Х.Хайдаровлар каби улуг врач-радиологилар фаолият юритишган.

Хозида булимда 25 урин сонига мулжалланган стационар шароитдаги  РУМ-17 рентгенотерапвтик аппарати мавжуд. Ушбу аппарат якин атрофдаги беморларга амбулатор шароитда хам  хизмат курсатади.  Булимда  4 нафар врач, 9 нафар хамшира, 10 нафар фаррош ва 2 нафат тиббий физик мавжуд. Врачлардан  1 нафар тиббиёт фанлари  номзоди,  2 нафар олий  тоифага ва 1 нафар II-тоифага эга.    Булимдаги РУМ-17 рентгенотерапевтик аппаратда  тери хавфли усма касалликлари даволашда жуда юкори  самарадорликка эришилмокда, бундан  ташкари  юмшок тукима усма касалликларининг операциядан кейинги чандик сохасига,  суяк ва умртка погонаси метазтазида  кучли огрик синдромини  камайтиришда хам  яхши натижалар бермокда.  Якин келажакда булимга дистанцион гамматерапевтик ва брахитерапевтик аппаратлар урнатилиши режалаштирилган. Ушбу аппаратларни жойлаштириш учун махсус бинолар(бункер)  тулик  таъмирланиб тайёр холатга келтирилган.  Бу махсус  ускуналар урнатилгач беморларга  сифатли  радиотерпевтик хизмат самарадорлиги янада ошади. 

rad

Исраилов Абдукарим Абдурасулович

Булим мудири - Исраилов Абдукарим Абдурасулович олий тоифали нур терапевти. 1995 йилда Самарканд тиббиёт   олийгохини тамомлаган. 1996 йилдан  шу корхонада ишлаб келмокда ва 2010 йилдан бошлаб булим мудирлиги вазифасини бажармокда.

01 02

  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун ижроси юзасидан Марказ Самарқанд филиали радиология бўлимининг уч нафар ходими Республикамиз бошка филиалларидаги хамкасблари билан биргаликда   Белорусия давлати Минск шахридаги Н.Н.Александров номли онкология ва радиология илмий  марказида  малака ошириб қайтдилар.

photo 2020 02 05 11 15 17 2photo 2020 02 05 11 15 17

Жорий йил хисобидан яна бир нафар ходим ўқиш жараёнида. Улар якин келажакда радиология бўлимига ўрнатилиши кутилаётган замонавий  гамматерапевтик ускуналарда хавфли ўсма касалликларини даволаш  усулларини йўлга қўядилар.  Онкологик беморларни самарали даволаш учун  аксарият қисми  комплекс даво қўллашга мухтождир (химиотерапия, нур терапияси, оператив даво). Шу сабабли  вилоятимиздаги онкологик беморларга малакали хизмат кўрсатиш учун Марказ филиал ходимлари доимий малакаларини ошириб келмоқдалар.  

 

РИО ва РИАТМ Самарканд  филиали радиология бўлимига  узок вактдан буён кутилаётган  хавфли усма касалликларини даволаш учун зарур булган нур терапияси билан даволайдиган замонавий  гамматерапевтик тиббий жихозлар келтирилди.  Хозирда ушбу тиббий ускуналарни махсус хоналарга(бункер) урнатиш ишлари режалаштирилмокда.  Ушбу тиббий ускуналар ишга туширилгач(якин орада) хавфли усма касалликларини даволашда жуда катта олга силжиш кузатилади.

123

НУР ТЕРАПИЯСИ ЭНДИ САМАРҚАНДДА БАЖАРИЛАДИ

68cdbe096ca7075393fd4

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали радиология бўлимида замонавий тиббий ускуналар ўрнатилиб, нур терапиясини амалга ошириш йўлга қўйилди.

– Бу – йигирма йил кутилган янгилик, – дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали директори Миржалол Жўраев. – Сабаби – шифохонамизда собиқ иттифоқ даврида ўша пайтдаги жиҳозлар ёрдамида нур терапияси амалга оширилган, аммо бу кутилган натижани бермаган. Муолажа қўлда бажарилган. Бу бемор учун ҳам, тиббиёт ходими учун ҳам хавфли эди. Шу сабабли кейинчалик бу усулдан фойдаланилмаган. Беморлар даво муолажасини хорижда ёки Тошкент шаҳрида олишга мажбур бўлган. Табиийки, бу кўп вақт, маблағ талаб этган ва бунга ҳамма беморда ҳам имконият бўлмаган. Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволашда янги ёндашувлар жорий этилишини бошлаб берди. Ушбу йўналишдаги тиббий муассасалар фаолияти такомиллашди, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ошди. Республика марказимиз ва унинг жойлардаги филиаллари замонавий тиббий асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан таъминланди. Бунинг учун жуда катта маблағ ажратилди. Бизнинг филиалмизга ҳам 2 миллион евро қийматида масофавий ва ички нур бериш ускуналари харид қилинди. Чехияда ишлаб чиқарилган бу аппратлар юқори аниқликда ишлаши ва самарадорлиги катталиги билан ажралиб туради. Ўсманинг жойи, ҳажми, чуқурлиги, бошқа аъзоларга яқин ёки узоқлиги аниқланиб, шунга қараб масофадан ёки ички нур бериш амалга оширилади. Соғ тўқималарнинг нурланиши олди олинади. 

2d3474481ffa449b38a957a0871622cfbd90a623f9ffe4f1bcd63c9f7beebf0

Янги ускуналар хорижлик мутахассислар томонидан ўрнатилган бўлса-да уларни маҳаллий мутахассислар ишлатади. Филиал директорининг қайд этишича, кейинги уч йил давомида муассасанинг 20 нафардан ортиқ врач ва муҳандис физиклари Россия, Беларусь, Корея, Чехия, Венгрия ва бошқа давлатларда ўқиб, малака ошириб келган. 

b894599a58037c0bc7b2f

 – Дунёда саратон хасталигини даволаш усуллари бир хил, яъни кимё ва нур терапияси ҳамда жарроҳлик, – дейди М.Жўраев. – Фарқи, замонавий тиббий ускуна ва етук мутахассисда. Шу пайтгача Самарқандда кимё терапияси ёки операция услидан фойдаланганмиз. Энди эса нур терапияси ҳам қўшилди. Демоқчиманки, юртдошларимиз саратонни даволаш учун катта маблағ сарфлаб хорижга боришларига хожат йўқ. Замонавий тиббий аппаратлар ҳам, малакали мутахассислар ҳам ўзимизда бор ва энг муҳими, бу иш ўзимизда давлат ҳисобидан амалга оширилади.  

Беморга ножўя таъсир бўлмайди, Соғлом тўқимага тушмайди. Илгари бу ишни Тошкентга навбатда туриб бажарган ёки хорижга борган. Хорижда катта маблағ эвазига шу муолажани олган. Бизда эса бу иш давлат томонидан бепул амалга оширилади. 

Read 2465 times Last modified on Monday, 08 February 2021 13:43