sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512  Russian 2 512  england circle 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

РИА ва РИАТМ СФ Ташкилий методик бўлим хакида маълумот

175 ўриндан иборат булган РИОваРИАТМ СФ - Вилоятнинг 3.719.630 нафар аҳолисига Самарқанд шаҳар ва туманлардаги 18 та онкохоналар, 26 та аёллар кўрикхоналари ёрдамида хизмат кўрсатиб келмоқда.

 Ташкилий методик бўлим РИО ва РИАТМ СФ нинг ташкилий тузилмаси таркибига киради ва бўлимда 2 нафар врач ва 2 нафар ўрта тиббий ходимлар ишлайди.

Булардан:

tm1

Мусаев Бахтиер Толибович 1960й.т. т.ф.н - бўлим мудири. Ташкилий методик бўлимда 1995 йилдан ишлайди. 2010 йилдан бўлим мудири вазифасини бажаради.

tm2

Ўрозов Нуриддин 1988й.т. врач статист. 2018 йил июлдан бошлаб ишлайди.

Марказ филиалида  жами врачлар сони 75 нафар,  шундан 16  нафари - олий, 12 нафари –1 тоифа,  22 нафари – 2 тоифага эга,  шулардан  онкология кафедраси билан  биргаликда 2 нафар т.ф.д профессорлар, 7 нафар  т.ф.н. фаолият кўрсатиб келмоқда. Врачларининг барчаси мутахассисликлари бўйича малака оширган. 2018 йилда 40 нафар врачларимиз Тошкент врачлар малакасини ошириш институти  ва РОИ ва РИАТМ да малака оширган.

2018йилда филиалнингнинг 6 нафар врачлари бирламчи ихтисослаштириш кўрсларини тугатишди. Хозирги вақтда марказнинг 4 ходими  малака оширмоқда

Ташкилий методик бўлим вазифалари:

  1. Вилоятда назоратда турган хавфли ўсма касалликлари диспансеризациясини ўтказиш ва доимий назорат қилиш.
  2. Бирламчи аниқланган хавфли ўсма касалликларини назоратга олиш.
  3. Ўлган, худуддан кўчиб кетган ва бошка касаллик билан ўлган беморларни ўз вақтида хисобдан чиқариш. кўрикдан ўтказилганда алоқа топилмаган беморларни—тақдирини аниқлаш.
  4. Вилоятнинг шаҳар ва туманлар хамма поликлиникаларида кўрик хоналар—доялар ишларини назорат қилиш. Аёлларнинг 30 ёшдан юқори ёшдагиларидан цитологик текшириш мақсадида суртмалар олинганлиги бўйича хисобтларни олиш ва жамлаш, бу ишларини доимий равишда ўтказишни назорат қилиш.
  5. Туманларда ўсма касалликларини барвақт аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар олиб борилишини ташкиллаштириш ва назоратини олиб бориш.
  6. Оммавий ахборот воситаларида (газета, журналларга маколалар чиқаришни) назорат қилиш. Телевидениеда, радиода чиқишлар қилишни ўтказиш.
  7. Хар кварталда филиал бўлимлари хисоботларини қабул қилиш, туманларда олиб борилаетган ишларни назорат қилиб—диспансеризация ишлари буйича ВССБ статистика бўлимига хисоботларни топшириш.
  8. Ф—7 бўйича хар 6 ойда хамма туман ва шаҳар онкологларидан ҳисоботларни қабул қилиб—РИА ва РИАТМ СФ ҳисоботини жамлаб Тошкент Саломатлик маркази ва РИА ва РИАТМ га ҳисботларни топшириш.
  9. Ҳисоботларни вақтида топшириш, касалланиш, касалмандлик, профилактик кўрик, касалликнинг ўтиб кетган босқичларда аниқланиши, ўлим, бир йиллик ўлим, 5 йил ва ундан кўп яшаганларни ўрганиш.

      РИА ва РИАТМ СФ врачлари—вилоятнинг шахар ва туманларига кураторлар бўлиб беркитилган ва 2018-йил давомида олиб борилган ишлар натижасида Вилоятда касалликлар кўрсаткичлари куйидаги русумда булганлиги кузатилади.

Онкологик хизматнинг асосий кўрсаткичлари

Касалланиш ва ўлим.

2017 йилда вилоятда 1882та бирламчи бемор аниқланган бўлиб касалланиш кўрсаткичи 100,000 ахолига нисбатан 50,8 ташкил килган бўлса, 2018йилда 1736 нафар беморлар хавфли ўсма касалликлари билан рўйхатга олинди ва касалланиш кўрсаткичи хар 100000 аҳолига нисбатан – 47.0 ўзгарди.  

  • 2017 йилда вилоятда ўлган беморлар сони 1202 нафар ва ўлим кўрсаткичи 100 000 аҳолига нисбатан 32,5 бўлган, 2018 йилда ўлганлар сони жами 1137 та ни ташкил килиб ўлим кўрсатгичи 100 000 ахолига нисбатан 30,5 (2,0га) камайган.
  • Хозирги кунда марказда жами бўлиб 9545 нафар хавфли ўсма касалликлари билан беморлар “Д” хисобда туради.

Профилактик кўрик.

Хавфли ўсма касалликларини илк босқичларида аниқланишида ахолини профилактик кўрикдан ўтказишнинг аҳамияти катта. 2017 йилда профилактик кўрикда 1882 та бирламчи аниқланган бемордан 248 таси (13,1%) профилактик кўрикда аниқланган бўлса,  2018 йилда Самарқанд Вилоятида жами 281 нафар беморлар (бирламчи аниқланган беморларнинг 16.2 %)  профилактик кўрикларда аниқлан бўлиб бу кўрсаткич 3,1%га ошганлигини кўрсатади.

Касалликнинг III - IV  босқичларда аниқланиши.

2017 йил 12 ойи мобайнида бирламчи аниқланган 1882 та беморлардан- 610 таси (32.4%) III-босқичда ва 307 таси (16.3%) IV-босқичларда  топилди. (III- IVб – 48.7%) ни ташкил қилган.  2018 йилда бирламчи аниқланган 1736 та беморлардан- 520 таси (30,0%) III-босқичда ва 214 таси (12,3%) IV-босқичларда  топилди. (III- IVб – 42.3%) га камайганлигини кўрсатади.

 Касалмандлик кўрсаткичи  2017 йилда вилоят  бўйича  ҳар  100 000  аҳолига нисбатан 250,7 дан, 2018йилда 256,6 га  кўпайди. 

Бир йиллик ўлим кўрсатгичи

Вилоятда 2017йилда 1882та бирламчи аниқланган бемордан 323таси (17,1%) бир йил яшамай ўлган. 2018 йилда бир йиллик ўлим кўрсатгичи 1736 нафар бирламчи аниқлан бемордан 311та (17,9%)ни ташкил қилади.

5 йил ва ундан кўп яшаган беморлар

Вилоятда 2018 йилда 5 йил ва ундан кўп яшаган беморлар сони жами 9545 беморлардан 3617 нафар беморлар (37,8%) ни ташкил қилади. 

Бирламчи аниқланган беморлар касалланиш структураси куйидагича     

МКБ

Касалликлар локализацияси

2017 йил

Аниқланган беморлар сони

%

1

С-50

Кўкрак бези хавфли ўсмаси 

266

14.1 %

2

С-53

Бачадон бўйни хавфли ўсмаси

141

7,4  %

3

С-71

Бош миянинг хавфли ўсмаси

121

6.4  %

4

С-16

Ошкозон хавфли ўсмаси  

109

5.7  %

5

С-44

Терининг хавфли ўсмаси

106

5,6  %

6

С-34

Ўпка ва бронхлар хавфли ўсмаси

86

4.5 %

  

МКБ

Касалликлар локализацияси

2018 йил

Аниқланган беморлар сони

%

1

С-50

Кўкрак бези хавфли ўсмаси 

296

17 %

2

С-16

Ошқозон хавфли ўсмаси

130

7,4  %

3

С-53

Бачадон бўйни хавфли ўсмаси

108

6,2 %

4

С-71

Бош миянинг хавфли ўсмаси

88

5,1  %

5

С-91-95

Лейкемиялар

87

5,0  %

6

С-82

Буйрак хавфли ўсмаси.

66

 3.8 %

Read 512 times Last modified on Friday, 28 June 2019 10:25