sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512  Russian 2 512  england circle 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Torakoabdominal jarrohlik
21 Jun 2019
(1 Vote)

РИО ва РИАТМ Самарқанд филиали Торакоабдоминал бўлими тўғрисида Маълумот

РИО ва РИАТМ Самарқанд филиали Торакоабдоминал бўлими   вилоят онкология диспансери жаррохлик бўлими негизида 2010 йил 1 октябрьда  25 ўринга ташкил килинган. Илгари фаолият кўрсатиб келаётган  50 ўринли жаррохлик бўлими 25 ўрин таракоабдоминал  ва 25 ўрин умумий онкология булимларига  ажратилган. Торакоабдоминал жаррохлик бўлими 2-каватда жойлаштирилган ва фаолият бошлаган.

Бўлим илмий рахбари тиббиёт фанлари доктори,  профессор Жураев Миржалол Дехконович. 

bm

Ўразов Нуъмонжон Саъдуллаевич

Бўлим бошлиғи олий тоифали онкожаррох Ўразов Нуъмонжон Саъдуллаевич.  Бўлимда  2,75 ставкада врачлар (торакал онкожаррох, онкоколопроктолог, онкоуролог ва абдоминал онкожаррохлар) , 11.25 ставкада хамширалар ва 13 ставкада кичик тиббий ходимлар мехнат қилишади.

Бўлимда ёш, умидли кадрлар фаолият олиб боришмокда. Жумладан, Шарипов Фарид Анорбоевич – онкоколопроктолог, Бабаджанов Акмал Болтабоевич - торакал онкожаррох,  Меликулов Аслиддин Хамроқулович – абдоминал онкожаррох, Файзиев Илхом Истамович – онкоуролог, Бобокулов Сирож Тиркашевич – онкоуролог, Кулиев Азиз Абдумажидович – абдоминал онкожаррох, Самарқанд тиббиёт институти “Онкология” кафедраси ассистенти ўзларининг иш фаолиятини олиб боришади. 

Булимда фаолият кўрсатаётган врачлардан 3 нафари олий, 2 нафари биринчи ва 2 нафари иккинчи малака тоифасига эга бўлган онкожаррохлардир. Шу билан бир қаторда Самарқанд давлат тиббиёт институти “Онкология” кафедраси клиник ординатор ва магистрлари амалий машғулотлар ўтайдилар.

Бўлимда кўкрак қафаси аъзолари, меъда ичак тракти, жигар ва ўт йўллари, сийдик айириш тизими, қорин парда орти ноорган ўсмалари билан касалланган  беморларга замонавий инновацион, юқори технологик усулларга таянган ҳолда, замонавий диагностика - даволаш стандартлари асосида  диагностика қилинади, ҳамда жаррохлик амалиётлари бажарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда 4 апрелдаги «2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги  ПҚ – 2866 сонли қарорига асосан вилоят диспансери РИО ва РИАТМ Самарқанд филиалига айлантирилди.

Ҳукуматимиз раҳбарияти ташаббуси билан 2017 йил сентябрь ойидан бошлаб марказ филиалига тиббиёт фанлари доктори, профессор Джураев Миржалол Дехконович раҳбарлик вазифасига тайинланди. Ўз касбининг моҳир устаси, тажрибали мураббий, жонкуяр устоз рахбарлигида бўлим ишлари янада кескин жадаллашди. Ҳозирги кунда Миржалол Дехқонович  раҳбарлигида бўлимда қизилунгач абдоминоцервикал экстирпацияси,  Мак Кейн операциялари,  Льюис операциялари, Гарлок Оссава операциялари  кенг йўлга қўйилган бўлиб, ёш умидли мутахассислар  томонидан мувоффакиятли амалга оширилмокда. Ўпка саратони билан оғриган  беморларга лобэктомия, билобэктомия, кенгайтирилган пульмонэктомия амалиётлари кенг кўламда бажарилади.  Кўкс оралиғи ўсмаларини олиб ташлаш  амалиётлари йўлга кўйилган.

Жигар саратони ва  гемангиомаларида жигар сегментлари анатомик резекциялари,  лобэктомия ва гемигепатэктомия амалиётлари юқори малакали мутахассислар томонидан юқори технологик шароитларда бажарилади.

Меъда саратони касаллигига чалинган беморларга стандарт радикал гастрэктомиялар, кенгайтирилган – комбинирлашган гастрэктомия амалиётлари кенг кўламда бажарилади ва замонавий инновацион усулларда инвагинацион муфтасимон эзофагоеюноанастамозлар шакллантирилади. Бу усулдаги амалиётлар бажарилган   беморларнинг  барчасига ингичка ичакдан сунъий ошкозон (резервуар) шакллантирилади. Ушбу жаррохлик амалиётларининг кўлланилиши беморларда реабилитация жараёнини яхшиланиши, ножўя ҳиссиётларнинг бартараф килинишига, беморлар ҳаёт тарзининг яхшиланишига олиб келади.

Шунингдек, бўлимда меъда ости бези ўсма касалликларида гемипанкреатэктомия, гастропанкреатодуоденал резекция амалиётлари  бажарилади.

 Йўғон ичак ва тўғри ичак ўсма касалликларида ўнг ва чап томонлама гемиколэктомия,  кўндаланг чамбар ичак резекция, Гартьман операцияси, мезоректумэктомия ва инновацион усулда циркуляр тикувчи аппарат ёрдамида ультрапастки сигмоанал аназтомозлар шакллантириш амалиётлари бажарилади.

Буйрак усти бези ва қорин парда орти ноорган ўсмаларида замонавий диагностика ва уларни олиб ташлаш  каби мураккаб  жаррохлик амалиётлари амалга оширилади.

Буйрак саратонида бўлимда зарарланган буйрак резекцияси, нефрэктомия, кенгайтирилган нефрэктомия амалиётлари тажрибали онкоурологлар томонидан амалга оширилади. Сийдик пуфаги хавфли ўсма касалликлари аниқланган беморларга цистпростатэктомия (эркакларда) ва кичик чаноқ аъзолари олдинги эвисцерацияси ( аёлларда) каби мураккаб юқори технологик жаррохлик амалиётлари кенг йўлга қўйилган ва муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда бўлим ходимлари томонидан қорин парда орти ноорган ўсмаларида, жигар ўсмаларида, кукс оралиғи, меъда ости бези ўсмаларида морфологик ташҳис қўйиш мақсадида трепан биопсия олиш амалиётлари кенг қўлланилмоқда. Ўсма жараёни туфайли жигардан ташқари ўт йўллари  босилиши натижасида юз берган механик сариқликларда тери орқали жигар орқали холангиостомия (ТЖОХС) ва холангиография амалиётлари, сийдик йўллари босилиши туфайли уретерогидронефроз ҳолатларида  перкутан нефростомия амалиётлари тажрибали мутахассислар томонидан бажарилади.  

Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Самарканд филиали Торакоабдоминал бўлимида Жигар II-III сегменти саратони T2N0M0. Асорати: корин бўшлиги аъзолари компрессияси ташхиси билан 09.07.19й. куни навбатдаги “Лапаратомия. Жигар чап томонлама гемигепатэктомия” амалиёти проф. М.Д. Жўраев рахбарлигида филиал ёш ва истеъдодли жаррохлари Н.С. Ўразов ва А.А. Кулиев томонидан муваффакиятли бажарилди.

Бу амалиёт жигар умумий хажмини 60% олиб ташланди. Бемор умумий ахволи коникарли.

Эътиборлиси шундаки кўп шифокорлар бундай амалиётлар Ўзбекистонда килинмайди, Хиндистонга бориш керак деган фикрларни беришган.

2019 йил бошидан бундай амалиётлар сони 20 тадан ошди. 

photo 2019 07 13 20 44 09photo 2019 07 13 20 44 52photo 2019 07 13 20 45 00photo 2019 07 13 20 45 06

 

Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Самарқанд филиали Торакоабдоминал бўлимида Сийдик қопи саратони T4аN0M0.  Асорати: Даврий гематурия ташхиси билан 11.07.2019йил куни навбатдаги “Лапаратомия. Кичик чаноқ бўшлиғи аъзоларининг олдинги эвисцерацияси. Икки томонлама уретрокутанеостомия” амалиёти проф. М.Д. Жўраев раҳбарлигида филиал ёш ва истеъдодли жаррохлари С.Т. Бобоқулов ва Н.С. Уразов томонидан муваффақиятли бажарилди. 

Эътиборлиси шундаки бу бемор ихтисослашмаган бошқа даволаш профилактика муассасаларида узоқ вақт давомида аниқ ташхис қўйилмасдан консерватив даво муолажаларини олиб юрган.

Бундай амалиётлар марказимиз филиали жаррохлари томонидан малакали ва муваффақиятли бажарилмоқда. 

photo 2019 07 13 20 49 49photo 2019 07 13 20 49 55photo 2019 07 13 20 50 00

Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Самарканд филиали Торакоабдоминал бўлимида “Корин парда орти сохаси ноорган ўсмаси. Асорати: Корин бўшлиги аъзолари компрессияси” ташхиси билан 22.07.19й. куни “Лапаротомия, Қорин парда орти сохаси ўсмасини олиб ташлаш. Чап томонлама нефрэктомия” амалиёти проф. М.Д. Жўраев рахбарлигида филиал жаррохлари Н.С. Ўразов ва А.Б. Бабаджанов томонидан муваффақиятли бажарилди.

2019 йил бошидан бундай амалиётлар жами 10 та бажарилган. 

photo 2019 07 29 12 58 16photo 2019 07 29 12 58 29photo 2019 07 29 12 58 34

Tibbiyot sohasida innovatsion texnologiyalarni qo'llash xozirgi zamon talablaridan biri. Onkologiyanining eng dolzarb muammolaridan biri bo'lgan qizilo'ngach saratonining kechki stenozlangan bosqichida disfagiya jarayonini endoskopik yo'l bilan engillashtirish, yani bartaraf qilish Samarqand shaxrida xam muvaffaqiyat bilan amalga oshirilmoqda. Bu amaliyot Samarqand shaxrida birinchi marta Respublika Ixtisoslashtirilgan Onkologiya va Radiologiya Ilmiy-Amaliy Tibbiyot Markazi Samarqand filiali Endoskopiya bolimida prof. M.D. Jo'rayev raxbarligida filial yosh va iste'dodli endoskopistlari I.I. Shamuradov, torakal jarroh A.B.Babajanov va A.M. Obidovlar tomonidan “Qizilongach saratonining” og'ir darajali disfagiya asorati bo'lgan bemorlarga xatto ambulator sharoitda Qizilongachni endoskopik yo'l bilan Stentlash amaliyoti muvaffaqiyatli amalga oshirilib kelmoqda. Xozirga kunga qadar 7 nafar bemorda “Qizilo'ngach stentlash” amaliyoti asoratsiz bajarilib kelmoqda. 

photo 2019 07 29 12 43 42photo 2019 07 29 12 43 38photo 2019 07 29 12 43 32photo 2019 07 29 12 44 00photo 2019 07 29 12 43 46photo 2019 07 29 12 43 19

Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Самарқанд филиали Торакоабдоминал бўлимида 2020 йил 14 феврал куни навбатдаги яна бир оператив амалиёт ўтказилди. Унга кўра беморда Кардиоэзофагеал соха саратони, III тип, талоқ дарвозасига, диафрагма чап оёқчасига, меъда ости бези дум қисмига ўсиб ўтиши T4бN2M0. Асорати: Қон кетиш (тўхтаган). Дисфагия II даражаси ташхиси билан 05.02.2020йил куни навбатдаги “Лапаротомия, кенгайтирилган комбинирлашган гастрэктомия, дистал гемипанкреатэктомия, спленэктомия, диафрагма чап оёқчаси резекцияси, муфтасимон-инвагинацион усулда эзофаго-еюно ва Браун анастомозларини қўйиш, жигар ости ва талок ўрнини дренажлаш” амалиёти проф. М.Д. Жўраев раҳбарлигида филиал ёш ва истеъдодли жаррохлари Н.С. Уразов ва А.Х. Мелиқулов томонидан муваффақиятли бажарилди. Бундай амалиётлар доимий марказимиз филиали жаррохлари томонидан малакали ва муваффақиятли бажарилмоқда.

БезымянныйБезымянный2

МАРКАЗНИНГ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИДА ЯНА БИР БЕМОР ОҒИР ДАРТДАН ХОЛОС БЎЛДИ

Онкология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Самарқанд филиали Торакоабдоминал бўлимида, Пахтачи туманида 1940 йил туғилган бемор А.Б. (касаллик тарихи №1688/3410) “Меъда проксимал қисми саратони, меъда ости бези тана - дум қисмига ва чап томонлама буйрак усти безига ўсиб ўтиши pT4бN2M0. Асорати: даврий қон кетиш. Дисфагия III даражаси ташхиси билан 04.03.2020йил куни навбатдаги “Лапаротомия, кенгайтирилган - комбинирлашган гастрэктомия, дистал гемипанкреатэктомия, спленэктомия ва чап томонлама адреналэктомия. Инвагинацион-муфтасимон типдаги эзофаго-еюно ва Браун анастомозларини қўйиш, жигар ости ва талоқ ўрнини дренажлаш” амалиёти проф. М.Д. Жўраев раҳбарлигида филиал ёш ва истеъдодли жаррохлари Н.С. Уразов ва А.А. Кулиев томонидан муваффақиятли бажарилди. Эътиборлиси шундаки бемор 80 ёшда меъда ўсмасидан даврий қон кетиш билан шифохонамизга оғир ахволда олиб келинди. Олиб борилган муолажалардан сўнг бемор ўта оғир ва мураккаб комбинирланган оператив амалиёт бажарилди, хозирда бемор умумий холати қониқарли ахволда. Бундай амалиётлар хар ойда 4-5 беморга бажарилса хам, лекин бу ёшдаги беморга илк бор бажарилиши. 

Безымянный1Безымянный2 2Безымянный3

 

Read 833 times Last modified on Saturday, 14 March 2020 15:41