sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512    england circle 512  Russian 2 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Warning

JUser: :_load: Unable to load user with ID: 872

Samarqand viloyati Bulung’ur TTB markaziy poliklinikasida o’tkazilgan tibbiy ko’rik to’g’risida

1

RIO va RIATM SF xodimlari tomonidan 20.02.2021 yilda skrining maqsadida o’tkazilgan tibbiy ko’rik va qilingan ishlar 

Gurux bilan birgalikda tuman onkologi bilan RIO va RIATMSF buyrug’i asosida rejalashtirilgan skrining maqsadida tibbiy ko’rik o’tkazildi.

Tibbiy ko’rikda asosan fertil yeshdagi ayollar chaqirilgan ekan.

Ko’rik xulosasi: Markaziy poliklinikada jami 52 ta bemor ko’rildi. 

RIO va RIATMSF xodimlari Raxmonov K.A. onkomammolog, Oripova M.R. onkoginekolog, Raupova O.F. UTT vrachi va Sharipov F.A. onkoxirurg tomonidan 20.02.2021 yil skrining maqsadida tibbiy ko’rik o’tkazildi. 

Sut bezi saratoniga shubxa bilan 1ta bemor, Tugunli mastopatiya bilan 2 ta bemor, fibroadenoma bilan 1 ta bemor, tugunli kistoz mastopatiya bilan 2 ta bemor bachadon bo’yni eroziyasi 1 ta tuxumdon kistasi 1 ta bemor. Kurak usti lopomasi 1 ta. O’ng qo’l ateromasi bilan 1 ta aniqlandi. Bemorlarga RIO va RIATMSFga yo’llanma berildi. Boshqa ko’rikka kelgan axoliga kerakli tavsiyalar berildi.

Tibbiy ko'riklar davom ettirilmoqda

Каттакургон шахар Тиббиёт бирлашмаси қошидаги кўп тармоқли поликлиникасида Скриннинг максадида ахоли орасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

2021-йил 6-февралда РИО ва РИАТМ СФ онкомаммологи Рабимова М Н, онкогинекологи Орифова Ф М, онкожаррохи Бобокулов С Т ва УТТ врачи Валиев Х А томонларидан Каттакургон шахар Тиббиёт бирлашмаси кошидаги куп тармокли поликлникасида Скриннинг максадида ахоли орасида тиббий кўрик ўтказилди. 

photo 2021 02 08 14 46 01

Тиббий курикда сут бези хавфли усмаси билан 3та бемор, бачадон буйни хавфли усмаси билан 1та бемор, хавфли усма олди касалликлари билан бир нечта беморлар топилиб уларга текшириш ва даволаниш учун РИО ва РИАТМ Самарканд филлиалига йулланма берилди.

photo 2021 02 08 14 47 09

Хавфсиз касалликлар билан топилган беморлар эса турар жой поликлиникаларидаги мутахассисларга юборилди. 

photo 2021 02 08 14 46 51

photo 2021 02 08 14 47 09

Ахоли ва поликлиника жамоаси орасида "Соглом турмуш тарзи" тугрисида маъруза укилди.  

photo 2021 02 08 14 46 36

Иш юритишни давлат тилида амалга оширинг

 

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирманчи сессиясида депутатлар ушбу масалани кўриб чиқди. Муҳокамалардан сўнг “Давлат тили ҳақида”ги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилиш, шунингдек, иш юритишни давлат тилида ташкил этиш мақсадида қарор қабул қилинди.

Унга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, вилоят ҳокимлигининг янги намунадаги расмий иш ҳужжатлари (бланкалари) 1-8 иловаларга мувофиқ тасдиқланди. Ушбу намуналардан 2021 йил январидан бошлаб фойдаланиш йўлга қўйилди ва шу пайтгача амалда бўлган, эски намнунадаги расмий иш ҳужжатлари (бланкалари) бекор қилинди. 

Manba: zarnews.uz sayti 

 

2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча бараварга оширилади — вазир ўринбосари

2021 йил Ўзбекистонда ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамшираларнинг маошлари бир неча баробарга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов маълум қилди.

«Тиббиёт ходимларининг ойлик масаласи жудаям оғриқли. Сизни ишонтириб айтаманки, президент яқин кунларда, яқинлашиб келаётган 2021 йилда ҳамширалар, шифокорлар, ўқитувчиларнинг иш ҳақи бир неча баравар оширилади, деб айтдилар», – деди Иноятов 18 декабрь куни Тошкентда бошланган ёшлар форумидаги нутқида.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вазир ўринбосари хорижга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик шифокорларни қайтариш масаласига ҳам тўхталган.

«Ўзбекистондаги маошларнинг пастлиги ва инфратузилманинг етишмаслиги туфайли кўплаб шифокорлар мамлакатни тарк этишган. Улар чет элдаги қулайликлар туфайли мамлакатни тарк этишди. Уларни қайтаришнинг ягона усули – қониқтирадиган маош. Яқинда президент тез тиббий ёрдам шифокорларининг иш ҳақини 1000 долларга кўтарамиз, деб эълон қилди.

Агар Африкада улар ўртача 3000 доллар маош олсалар, бу ерда ўша маош 1000 долларга тенг бўлади. Биз эндигина оёққа тураётган янги мамлакатмиз. Босқичма-босқич бу даражага, албатта, етиб борамиз», – деди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва шифокорлар маошини 1000 долларга етказиш нияти ҳақида яна бир бор таъкидлаган эди.

«Оддий муаллим 1000 доллар иш ҳақи олмаса, у ишга келиши керак эмас. Шифокор ҳам худди шундай, 1000 доллар олмаса, эртага уйга бориб боласини, набирасини қандай боқади? Қилишимиз мумкинми? Мумкин», – деганди давлат раҳбари. 

Manba: Kun.uz sayti 

НУР ТЕРАПИЯСИ ЭНДИ САМАРҚАНДДА БАЖАРИЛАДИ

68cdbe096ca7075393fd4

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали радиология бўлимида замонавий тиббий ускуналар ўрнатилиб, нур терапиясини амалга ошириш йўлга қўйилди.

7a0871622cfbd90a623f9

 – Бу – йигирма йил кутилган янгилик, – дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали директори Миржалол Жўраев. – Сабаби – шифохонамизда собиқ иттифоқ даврида ўша пайтдаги жиҳозлар ёрдамида нур терапияси амалга оширилган, аммо бу кутилган натижани бермаган. Муолажа қўлда бажарилган. Бу бемор учун ҳам, тиббиёт ходими учун ҳам хавфли эди. Шу сабабли кейинчалик бу усулдан фойдаланилмаган. Беморлар даво муолажасини хорижда ёки Тошкент шаҳрида олишга мажбур бўлган. Табиийки, бу кўп вақт, маблағ талаб этган ва бунга ҳамма беморда ҳам имконият бўлмаган. Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволашда янги ёндашувлар жорий этилишини бошлаб берди. Ушбу йўналишдаги тиббий муассасалар фаолияти такомиллашди, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ошди. Республика марказимиз ва унинг жойлардаги филиаллари замонавий тиббий асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан таъминланди. Бунинг учун жуда катта маблағ ажратилди. Бизнинг филиалмизга ҳам 2 миллион евро қийматида масофавий ва ички нур бериш ускуналари харид қилинди. Чехияда ишлаб чиқарилган бу аппратлар юқори аниқликда ишлаши ва самарадорлиги катталиги билан ажралиб туради. Ўсманинг жойи, ҳажми, чуқурлиги, бошқа аъзоларга яқин ёки узоқлиги аниқланиб, шунга қараб масофадан ёки ички нур бериш амалга оширилади. Соғ тўқималарнинг нурланиши олди олинади.  

ffe4f1bcd63c9f7beebf0

Янги ускуналар хорижлик мутахассислар томонидан ўрнатилган бўлса-да уларни маҳаллий мутахассислар ишлатади. Филиал директорининг қайд этишича, кейинги уч йил давомида муассасанинг 20 нафардан ортиқ врач ва муҳандис физиклари Россия, Беларусь, Корея, Чехия, Венгрия ва бошқа давлатларда ўқиб, малака ошириб келган. 

668a353eefc544978a86d

 – Дунёда саратон хасталигини даволаш усуллари бир хил, яъни кимё ва нур терапияси ҳамда жарроҳлик, – дейди М.Жўраев. – Фарқи, замонавий тиббий ускуна ва етук мутахассисда. Шу пайтгача Самарқандда кимё терапияси ёки операция услидан фойдаланганмиз. Энди эса нур терапияси ҳам қўшилди. Демоқчиманки, юртдошларимиз саратонни даволаш учун катта маблағ сарфлаб хорижга боришларига хожат йўқ. Замонавий тиббий аппаратлар ҳам, малакали мутахассислар ҳам ўзимизда бор ва энг муҳими, бу иш ўзимизда давлат ҳисобидан амалга оширилади. 

Беморга ножўя таъсир бўлмайди, Соғлом тўқимага тушмайди. Илгари бу ишни Тошкентга навбатда туриб бажарган ёки хорижга борган. Хорижда катта маблағ эвазига шу муолажани олган. Бизда эса бу иш давлат томонидан бепул амалга оширилади.

 

РИО ва РИАТМ Самарқанд филиали Ташкилий методик бўлимнинг 2020 йил давомида қилинган ишлар хақидаги хисоботи.

    Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2017 йил 4-апрелдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантриш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПК-2866-сонли карори ижросини таъминлаш концепиясига асосланган холда:

         2020 йил давомида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалининг етакчи ходимлари, филиал директори профессор М.Д. Жўраев бошчилигида “Онкологик касалликларни олдини олиш, барвакт аниклаш, соглом турмуш тарзини таргибот килиш” максадида Согликни Саклаш тизимидаги бирламчи даволаш-профилактика бугинларида фаолият курсатаётган умумий амалиёт шифокорлари, туман онкологлари, вилоят ва туманлардаги барча соха врачларининг касбий ва умум тиббий билим махоратини амалий ривожлантириш хамда онкологик касалликлар диспансеризацияси, эрта диагностикаси ва профилактикасига каратилган тадбирлар утказилди.

Тадбирлар жамоатчиликга ОАВ (Оммавий Ахборот Воситалари) ёрдамида  ёритилди.

     

        ВССБ ва РИО ва РИАТМ га 2020 йил январ ойида Форма-7 бўйича 2019 йиллик хисобот топширилди, ВССБга 1-2-3-14 SSV формалари бўйича хам хисоботлар топширилди.

   2020 йил мабойнида вилоятнинг хамма туманларига чиқиш мўлжалланган эди, лекин пандемия бўлганлиги сабабли фақат биринчи кварталда тасдиқланган жадвал асосида хар хафта шанба кунлари филиалнинг 5 нафар мутахасисслари (маммолог, онкогинеколог, жаррох ва УТТ шифокори) Каттақўрғон, Қўшробод, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Булунғур туманлари ва Каттақўрғон шахрига бориб тиббий кўриклар ўтказди.

  Тадбир давомида 756 нафар ахоли кўрикдан ўтказилди, ундан қуйдаги касалликлар аниқланди:

- мастопатия-48 та

- Сут бези хавфли ўсмаси-3 та

- Бачадон бўйни эрозияси-5

- Бачадон танаси фибромиомаси-12

- Бачадон бўйни хавфли ўсмаси-2 та

- Тухумдонлар хавфли ўсмаси-2.

- Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касалликлари-3

- Ошқозон хавфли ўсмаси-2

- Тўғри ичак хавфли ўсмалари-1

   ВССБ томонидан тузилган ва тасдиқланган жадвал асосид 2020 йил сентябр, октябр, ноябр ва декабр ойларида вилоятнинг хамма 15та туманига йил давомида амалга оширилган ишларни урганиш учун РИО ва РИАТМ Самарканд филиали 3 нафардан иборат мутахассислари хар хафта 3 кундан худудларга чикиб келишди.       

Бунинг натижасида 1850 нафардан ортиқ вилоятда хавфли ўсма касалликлари билан назоратда турган беморлар кўрикдан ўтказилди ва керакли тавсиялар берилди. 28 та оғир бемор уйида кўрикдан ўтказилди. 2020 йил декабр ойи охиригача вилоятда хавфли ўсма касалликлари билан назоратда турган 65 ва ундан юқори ёшдаги 617 нафар беморларнинг рўйхати шакиланти рилди, ундан ташқари вилоятдаги назоратда турган беморларнинг COVID-19 билан касалланган 27 нафар бемор рўйхати аниқланди. Соғлом турмуш тарзини тадбиқ қилиш мавзуси бўйича 6 та махаллаларда марузалар ўқилди. Самарқанд тумани Гулобод рўзномасида ўсма касалликлар профилактикаси бўйича 1 та мақола чикарилди.

 Қилинган ишлар бўйича ВССБ га хар хафта давомида маълумотлар берилди ва бу маълумотларнинг электрон варианти ВССБ расмий каналига берилди.

Мазкур йилнинг 5 декабрь кунида РИО ва РИАТМСФда давлатимиз конституцияси қабул қилинган байрам олдида оммавий муамо бўлган коррупцияга қарши курашиш мавзузида Самарқанд прокуратураси ходимлар билан ўтказилган маъруза тингланди

75cb136ceadf935d2348a

8cfcf38227324385bf9c6

9 декабрь дунё буйлаб халкаро коррупцияга қарши курашиш куни деб белгиланган. Хозирги замон талабларига риоя килишимиз шарт ва давлатимиз ижтимойи иктисодий ривожланишидаги булган муамоларидан бири бўлиб хисобланади. 

300b16cbd249da256639e

Бу иллатга карши курашишда барчамиз ўз хиссамизни қўшишимиз кераклиги таъкитдаб ўтилди. Маъруза якунида директор халол мехнат келажак пойдевори ва кўнгил тинчлиги деб айтдилар. Тадбир сўнггида йиғилганлар ўз фикр ва мулохазаларини айтиб ўтдилар.

2020 йил 14-15 март кунлари Марказнинг Самарқанд филиалида хам “Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилди

Жорий йилнинг 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. Наврўз айёмини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида бугун эрта тонгдан шифохонамиз барча ходимлари хам  ишга киришди.

Маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини янада кучайтириш кўзланган тадбирда корхона, ташкилот, муассаса ишчи-ходимлари, меҳнат фахрийлари, фаоллар, жамоатчи ёшлар алоҳида фаоллик кўрсатди. Шифохонамизнинг ҳар бир ҳудудида ҳашар уюшқоқлик билан ташкил этилди. 

Тадбир доирасида ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланиб, олиб чиқилмоқда, Марказнинг Самарқанд филиали обод бўляпти.

“Обод юрт” шиори билан ўтаётган умумхалқ хайрия ҳашари эртага ҳам давом этади. 

photo 2020 03 14 10 36 07photo 2020 03 14 10 35 57photo 2020 03 14 10 36 06

Самарканд вилояти Ургут туманида 7-феврал 2020 йилда «Сут бези хавфли ўсмаларни» илк босқичида аниқлашга ўтказилган скрининг хақида

Самарканд вилояти Ургут туманида 7-феврал 2020 йилда  «Сут  бези хавфли ўсмаларни» илк босқичида аниқлашга ўтказилган скрининг хақида

Тадбирда: Рахмонов К А (врач-мамолог), Багиров А. О. (врач-Лор онколог), Раупова О (УТТ врачи), Абдурасулова Ш ва Самадов С. (врач-химтерапевтлар), Аликулов Б. (врач радиолог) иштирок этишди.  

100 1100 2100 3

Ургут туман тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникасида  жами 66 та бемор курикдан утказилди, шулардан врач маммолог томонидан 31 нафар бемор кўрикдан ўтказилди  шулардан 1 нафарида мастит, 1нафарида кўшимча сут безлари, 4 нафарида фиброз мастопатия, 1 нафар фиброзли кистозли мастопатия, 1нафарида тугунли мастопатия аниқланиб РИО ва РИАТМСФ га тўлиқ текширув ва даволаниш мақсадида юборилди.  

            Қолган беморларга амбулатор консерватив даво тавсиялари берилди.

Врач химтерапевтлар  томонидан 5 нафар бемор уйида кўрикдан ўтказилди. 

            Улардан 1 нафарида қалқонсимон бези раки, 1 нафарида бачадон бўйини раки, 3 нафарида Сут бези раки касаллиги билан кўрилди.

Ундан ташқари мутахасислар томонидан 5 нафар «Д» хисобда турган беморлар кўрикдан ўтказилди.

Бахорнинг илк байрами 8-март муборак !!!

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий - амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалида 8- март  "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан шифохонамизда фаолият кўрсатаётган бир гурух хотин-қизлар муносиб тақдирланди. 

Тадбирда марказнинг Самарқанд филиали директори т.ф.д., профессор М.Д.Жураев хам иштирок этди ва тадбирга йиғилганларни қизхғин муборакбод этди. уларга эсдалик совғалари топширилди.    

photo 2020 03 07 19 34 35photo 2020 03 07 19 34 24

 

Page 1 of 4