sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512  Russian 2 512  england circle 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Poliklinika haqida
25 Jun 2019
(1 Vote)

Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалининг Поликликлиника бўлими ҳақида маълумот.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий - амалий тиббиёт маркази Самарқанд филлиалининг поликлиника бўлими  1966  йилдан буён Самарқанд   вилоят   аҳолисига  хизмат қилиб келмоқда.
Поликлиника  бир кунда  100 беморни қабул қилишга мўлжалланган. Ҳозирда бир кунда ўртача 250 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Поликлинка бўлимида  21 нафар врачлар ва 25 нафар ҳамширалар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Маслаҳат поликлиникасида ўсма олди касалликлари ва ўсма касалликларини аниқлаш учун замонавий  текшириш усуллари  ва шароитлар йўлга қўйилган.  Айни вақтларда “Электрон поликлиника” тизимига ўтиш режалаштирилган.

Поликлиника бўлими мудири - Казимов Бекзод Ботирович.

1982 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2007 йилда СамМИ  “Даволаш иши”  факултетини тугатган. Магистратурадан кейин  2012 йилда  “Бош ва бўйин ўсмалари”  бўйича бирламчи мутахассилик ўтган.  2017  йил сентябрь ойидан буён  Поликлиника бўлими мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.                                                                                                                   Филиалнинг поликлиника  бўлимида онкожарроҳ,  онкогинеколог, маммолог,  ЛОР онколог,  кардиолог,  химиотерапевт,  радиолог,  эндоскопист,  кольпоскопист, болалар онкологи  ҳамда УТТ мутахассислари беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқдалар.

РИО ва РИАТМ СФ Маслаҳат поликлиникаси иш тартиби.

  1) РИО ва РИАТМСФ Маслахат поликлиникасига   бирламчи мурожаат қилиб келган  беморлар паспорт ёки Ўзбекистон  фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ва ордер-йўлланмалар билан  рўйхатхонага  мурожаат қилади. Рўйхатхона ходими беморга амбулатор карта расмийлаштириб тегишли мутахассис хонасига топширади.Мутахассис хона ҳамшираси беморга навбат рақамини бериб   шу тартибда қабул қилади.

  2) Қайта мурожаат қилиб келган беморлар амбулатор карталари ҳам рўйхатхона ходимлари томонидан худди шу тартибда  хоналарга тарқатилади.

  3) Шифокор тавсия қилган текшириш хоналарга  (УТТ, Рентген, эндоскопии ва бошкалар)  беморларни хона ҳамшираси амбулатор  карта билан олиб боради ва текшириш тугагач қайтариб олиб келади.

  4) Текширувлар тугагач, бемор хонага кайтарилиб, шифокор томонидан якуний хулоса (ёки маълумотнома)   расмийлаштирилиб беморга берилади.

  5) РИО ва РИАТМСФ Маслаҳат поликлиникасига   стационар (ёки амбулатор)  даволашга кўрсатмани   поликлиника мудири, жаррох,  радиотерапевт вa   химиятерапевт    иштирокида биргаликда ҳал қилади.  Сўнгра ҳужжатлар   бемор билан бирга,    марказ филиали қабул бўлимига юборилади.

  6) Норезидент ва ордерсиз  беморлар   пуллик хизмат асосида    бўлим мудири кўригидан сўнг   алоҳида    белигиланган тартибда   текширувдан ўтказилади ва даволанилади.

  7) РИО ва РИАТМСФ Маслаҳат поликлиникасида     ўтказилган текширувлар ҳақида беморга маълумотнома (справка) берилади. Амбулатор карта  юридик ҳужжат бўлиб   рўйхатхонада сақланади.  Ундан кўчирма фақат тегишли ташкилотлар сўровномаси асосида бош шифокор рухсати билангина берилиши мумкин. 

   Aсoс:Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696 вa 14 oктябрдаги 826   қарорлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2017-йил 30   ноябрдаги  721 вa 2017  йил  25    январдаги 48-буйруқлари.

Поликлиника бўлими қуйидаги таркибий қисмлардан иборат

  • 1. Рўйхатхона.  
  • 2. Мутахассислар  ва диагностика хоналари.  
  • 3. Муолажа хонаси.   
  • 4. Кичик жарроҳлик хонаси.
  • 5. Морфология ва иммуногистохимик лабаратория бўлими.
  • 6. Қабул бўлимларидан иборат.

Ҳар бир мутахассис хонаси замонавий компютерлар билан таъминланган. Поликлиника бўлимида  2018 йилда 52939 нафар бемор қабул қилинган. Улардан 3000 дан ортиқроғи Республикамизнинг бошқа вилоятларидан мурожаат этиб келган беморлар ташкил этди. 192 нафар чет эл яъни Россия федерацияси, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Тожикистон Республикаси фуқароларига малакали тиббий хизмат кўрсатилди.

Ҳозирги кунда филиалнинг Поликлиника бўлимида, чет элда ишлаб чиқарилган, қуйидаги  энг сўнгги русумдаги эндоскопик аппаратлардан фойдаланиб келинмоқда:

  • 1.Гастроскоп  
  • 2.Колоноскоп ,
  • 3.Бронхоскоп ,
  • 4. Ректоскоп,
  • 5. Цистоскоп  аппаратлари ,
  • 6.Дуоденофиброскоп,
  • 7. Колонофиброскоп,   
  • 8.Бронхофиброскоп ва уларнинг ҳар бири учун электротсос, ёритгич ва электрокоагулятор мавжуд.                                                                                                                               

Олий тоифали шифокор эндоскопист Обидов Абдукодир Мажидович  2019 йилдан бошлаб, эндоскопиянинг замонавий методикаларидан бири бўлган, меъда ости бези ўсмасининг асорати механик сарикликда, умумий  ўт йулини стентлашни амалиётини йўлга  қўйишни режалаштирмоқда.

РИО ва РИАТМСФ директори, профессор  М.Д. Жўраев ташаббуслари  билан поликлинка бўлимининг  икки нафар шифокорлари, онкожарроҳ Турсунов О.М.  ва УТТ врачи Асланова Л.М. Ҳиндистоннинг “BLK”  онкологик клиникасида ўз малакаларини ошириб қайтдилар. Улар томонидан мураккаб диагностика усуллари, яъни қорин бўшлиғи аъзолари хавфли ўсма касалликларида  жумладан, УТТ аппарати ёрдамида ошқозон ости бези,  жигарнинг хавфли ўсмаларидан трепан биопсия олиш, амалиёти йўлга қўйилди.

Поликлиника бўлимда онкологик беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида, жигар, ўт йўллари ва ошқозон ости бези ўсма касалликларининг нооперабель ҳолатларида тери-жигар орқали холангиостома қўйиш,  лапарацентез,  бачадон бўйни ўсма касалликларининг оғир асорати ҳисобланган гидронефрознинг турли даражаларида  тери  орқали нефростома қўйиш, ўпканинг хавфли ўсма касалликларида торакоцентез, амалиётлари ўтказилади.

2018 йилда РИО ва РИАТМСФ директори профессор М.Д. Жўраев  раҳбарлигида амалга оширилган ташкилий ишлар:

  1. Рўйхатхонага амбулатор карталарни сақлаш сифатини ошириш  ҳамда рўйхатхона ходимларини иш тартибини яхшилаш мақсадида  янги полка, шкаф ва иш столлари ўрнатилди.
  2. Кутиш залида кондиционер ўрнатилди.
  3. Беморларга қулайлик яратиш мақсадида бирламчи кўрикка келган беморлар учун алоҳида рўйхатга олиш хонаси ташкил этилди.
  4. Поликлиника биноси олдида беморлар ва уларнинг қаровчилари учун алоҳида айвон қурилди.
  5. Қабул бўлими янги компютер ва қурилмалари билан таъминланди.
  6. Қабулхонада беморларнинг ювиниши учун ҳажми 80 литрли сув иситгич мосламаси «ARISTON» ўрнатилди.
  7. Беморларнинг ечиниб кийиниши учун иссиқ пол билан таъминланган алоҳида хона ташил этилди.
  8. Беморларга шифохона кийимини сақлаш учун стилаж ўрнатилди.

Tibbiyot sohasida innovatsion texnologiyalarni qo'llash xozirgi zamon talablaridan biri. Onkologiyanining eng dolzarb muammolaridan biri bo'lgan qizilongach saratonining kechki stenozlangan bosqichida disfagiya jarayonini endoskopik yo'l bilan engillashtirish, ya'ni bartaraf qilish, Samarqand shaxrida ham muvaffaqiyat bilan amalga oshirilmoqda. Bu amaliyot Samarqand shaxrida birinchi marta Respublika Ixtisoslashtirilgan Onkologiya va Radiologiya Ilmiy-Amaliy Tibbiyot Markazi Samarqand filiali Endoskopiya bo'limida prof. M.D. Jo'rayev rahbarligida filial yosh va iste'dodli endoskopistlari I.I. Shamuradov va A.M. Obidovlar tomonidan “Qizilo'ngach saratonining” og'ir darajali disfagiya asorati bo'lgan bemorlarga hatto ambulator sharoitda Qizilo'ngachni endoskopik yo'l bilan Stentlash amaliyoti muvaffaqiyatli amalga oshirilib kelmoqda. To xozirga kunga qadar 7 nafar bemorda “Qizilo`ngach stentlash” amaliyoti asoratsiz bajarilib kelmoqda. 

photo 2019 07 29 13 00 58photo 2019 07 29 13 01 39photo 2019 07 29 13 00 55photo 2019 07 29 13 00 50photo 2019 07 29 13 01 36photo 2019 07 29 13 01 21

View the embedded image gallery online at:
https://samcancer.uz/uz/poliklinika#sigProId60338bc949

Read 1051 times Last modified on Monday, 29 July 2019 14:39