sitemap Flag of Uzbekistan gerb madhiya administrator22 message icon

Flag of Uzbekistan Circle 512    england circle 512  Russian 2 512

ISHONCH TELEFONI

+998 (0366) 235-14-34

ISH VAQTI

08:00 - 18:00

E - POCHTA

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

РИО ва РИАТМ Самарқанд филиали Ташкилий методик бўлимнинг 2020 йил давомида қилинган ишлар хақидаги хисоботи.

    Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2017 йил 4-апрелдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантриш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПК-2866-сонли карори ижросини таъминлаш концепиясига асосланган холда:

         2020 йил давомида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалининг етакчи ходимлари, филиал директори профессор М.Д. Жўраев бошчилигида “Онкологик касалликларни олдини олиш, барвакт аниклаш, соглом турмуш тарзини таргибот килиш” максадида Согликни Саклаш тизимидаги бирламчи даволаш-профилактика бугинларида фаолият курсатаётган умумий амалиёт шифокорлари, туман онкологлари, вилоят ва туманлардаги барча соха врачларининг касбий ва умум тиббий билим махоратини амалий ривожлантириш хамда онкологик касалликлар диспансеризацияси, эрта диагностикаси ва профилактикасига каратилган тадбирлар утказилди.

Тадбирлар жамоатчиликга ОАВ (Оммавий Ахборот Воситалари) ёрдамида  ёритилди.

     

        ВССБ ва РИО ва РИАТМ га 2020 йил январ ойида Форма-7 бўйича 2019 йиллик хисобот топширилди, ВССБга 1-2-3-14 SSV формалари бўйича хам хисоботлар топширилди.

   2020 йил мабойнида вилоятнинг хамма туманларига чиқиш мўлжалланган эди, лекин пандемия бўлганлиги сабабли фақат биринчи кварталда тасдиқланган жадвал асосида хар хафта шанба кунлари филиалнинг 5 нафар мутахасисслари (маммолог, онкогинеколог, жаррох ва УТТ шифокори) Каттақўрғон, Қўшробод, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Булунғур туманлари ва Каттақўрғон шахрига бориб тиббий кўриклар ўтказди.

  Тадбир давомида 756 нафар ахоли кўрикдан ўтказилди, ундан қуйдаги касалликлар аниқланди:

- мастопатия-48 та

- Сут бези хавфли ўсмаси-3 та

- Бачадон бўйни эрозияси-5

- Бачадон танаси фибромиомаси-12

- Бачадон бўйни хавфли ўсмаси-2 та

- Тухумдонлар хавфли ўсмаси-2.

- Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касалликлари-3

- Ошқозон хавфли ўсмаси-2

- Тўғри ичак хавфли ўсмалари-1

   ВССБ томонидан тузилган ва тасдиқланган жадвал асосид 2020 йил сентябр, октябр, ноябр ва декабр ойларида вилоятнинг хамма 15та туманига йил давомида амалга оширилган ишларни урганиш учун РИО ва РИАТМ Самарканд филиали 3 нафардан иборат мутахассислари хар хафта 3 кундан худудларга чикиб келишди.       

Бунинг натижасида 1850 нафардан ортиқ вилоятда хавфли ўсма касалликлари билан назоратда турган беморлар кўрикдан ўтказилди ва керакли тавсиялар берилди. 28 та оғир бемор уйида кўрикдан ўтказилди. 2020 йил декабр ойи охиригача вилоятда хавфли ўсма касалликлари билан назоратда турган 65 ва ундан юқори ёшдаги 617 нафар беморларнинг рўйхати шакиланти рилди, ундан ташқари вилоятдаги назоратда турган беморларнинг COVID-19 билан касалланган 27 нафар бемор рўйхати аниқланди. Соғлом турмуш тарзини тадбиқ қилиш мавзуси бўйича 6 та махаллаларда марузалар ўқилди. Самарқанд тумани Гулобод рўзномасида ўсма касалликлар профилактикаси бўйича 1 та мақола чикарилди.

 Қилинган ишлар бўйича ВССБ га хар хафта давомида маълумотлар берилди ва бу маълумотларнинг электрон варианти ВССБ расмий каналига берилди.

Read 264 times Last modified on Wednesday, 23 December 2020 17:10