Самарканд вилояти Ургут туманида 7-феврал 2020 йилда «Сут бези хавфли ўсмаларни» илк босқичида аниқлашга ўтказилган скрининг хақида
Тадбирда: Рахмонов К А (врач-мамолог), Багиров А. О. (врач-Лор онколог), Раупова О (УТТ врачи), Абдурасулова Ш ва Самадов С. (врач-химтерапевтлар), Аликулов Б. (врач радиолог) иштирок этишди.
Ургут туман тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникасида жами 66 та бемор курикдан утказилди, шулардан врач маммолог томонидан 31 нафар бемор кўрикдан ўтказилди шулардан 1 нафарида мастит, 1нафарида кўшимча сут безлари, 4 нафарида фиброз мастопатия, 1 нафар фиброзли кистозли мастопатия, 1нафарида тугунли мастопатия аниқланиб РИО ва РИАТМСФ га тўлиқ текширув ва даволаниш мақсадида юборилди.
Қолган беморларга амбулатор консерватив даво тавсиялари берилди.
Врач химтерапевтлар томонидан 5 нафар бемор уйида кўрикдан ўтказилди.
Улардан 1 нафарида қалқонсимон бези раки, 1 нафарида бачадон бўйини раки, 3 нафарида Сут бези раки касаллиги билан кўрилди.
Ундан ташқари мутахасислар томонидан 5 нафар «Д» хисобда турган беморлар кўрикдан ўтказилди.