2020 йил 14-15 март кунлари Марказнинг Самарқанд филиалида хам “Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилди
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. Наврўз айёмини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида бугун эрта тонгдан шифохонамиз барча ходимлари хам ишга киришди.
Маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини янада кучайтириш кўзланган тадбирда корхона, ташкилот, муассаса ишчи-ходимлари, меҳнат фахрийлари, фаоллар, жамоатчи ёшлар алоҳида фаоллик кўрсатди. Шифохонамизнинг ҳар бир ҳудудида ҳашар уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Тадбир доирасида ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланиб, олиб чиқилмоқда, Марказнинг Самарқанд филиали обод бўляпти.
“Обод юрт” шиори билан ўтаётган умумхалқ хайрия ҳашари эртага ҳам давом этади.